Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шаҳзода Муҳаммедова қайнонасининг уйида сигир соғаётгани акс этган видеони фолловерларига кўрсатиб, уларни ҳайрон қолдирди.

Жаҳонгир Отажонов ўғли Муҳаммад билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

«Дизайн» кулги жамоаси концерт бериш учун Москва шаҳрига учиб кетди.

Нилуфар Усмонова Бухорода тўй хизматида бўлди.

Фото: Instagram

Раъно Шодиеванинг қизи Раҳшона никоҳдан ўтди.

Наргиза Салмонова Истанбулдан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова, Саида Раметова ва Илҳом Фармонов Самарқанддаги тўйда хизматда бўлди.

«Саҳар» гуруҳи яккахони Анвар Жўраев рафиқасини туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари касал ётган тиктокер Озод Хуррамовни қўллаб-қувватламоқда.

Лола янги суратини мухлислари эътиборига ҳавола этди ҳамда уни «Бугун ажойиб кун» деб номлади.

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқларда Юлдуз Усмонова турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан болалар шифохонаси қурдираётгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Акбархўжа Расулов денгиз бўйлаб сайрга чиқди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева Moon Band гуруҳи билан бирга «Қайтмайди кеч» деб номланган қўшиқ куйлади.

Қўшиққа клип ҳам суратга олинмоқда. Муниса клипда ашаддий жиноятчи қиёфасида намоён бўлади.

Гулсанам Мамазоитова Жиззахда кафеда ўтирган келин-куёвнинг олдига кутилмаганда бориб, уларни қувончли кун билан табриклади.