21:56, 01.08.2021 // 52238

Фото: Ҳиндистон шаҳарларининг одатий кундалик ҳаёти

11 йилдан буён суратга олиш билан шуғулланадиган Анастасия Дубровина ўз карьерасини тижорий лойиҳалар ва Беларусдаги тўйларни тасвирга олишдан бошлаган. Айни вақтда Москвада истиқомат қиладиган сураткаш кундалик ҳаётни кадрга муҳрлайди, бугунги Россия, хотира ва болаликка бағишланган арт-лойиҳаларни тақдим қилиб келади. У севимли машғулотини саёҳат қилиш билан умумлаштиришга эришган. Қуйидаги суратлар унинг саёҳатчи-фотограф сифатида илк хорижий сафари давомида олинган

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Текширишни ва иложи борича нотаниш жойларни кадрга муҳрлашни истаганим учун бўлса керак, менинг ҳеч бир сафарим суратларсиз бўлмайди», — дейди суратчи.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Дубровинанинг биринчи ишчи камераси Canon d400 бўлган. Ушбу ускуна ёрдамида у илк мижозларининг турли маҳсулотлари: тортлар, гулдасталар ва бошқа кўплаб нарсаларни суратга олган. Айни вақтда Fiji’нинг ойнасиз камерасини афзал биладиган Анастасиянинг фикрича, ушбу фотоаппарат саёҳатчилар учун айни муддао ҳисобланади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ҳиндистонга сафари ижодкорнинг ҳаётида туб бурилиш ясаган. «Ушбу суратлар саёҳат жанридаги биринчи ишим. Мен айнан саёҳат давомида суратга олишни исташим, бунинг учун менга нима кераклиги ва жараённи қандай ташкиллаштиришим кераклигини тушуниб етганман».

Фото: AdMe

Фотографнинг Ҳиндистонга қилган сафари тахминан икки ҳафта давом этган. Жануб — Кералдан бошланган саёҳат Шимолдаги Дели, Агра, Жайпур, Жодхпур, Варанаси, Сарнатх ва Хажурахога ташриф билан давом этган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Анастасиянинг айтишича, Ҳиндистон нафақат фотографлар, балки синчков инсонларни ҳам ўзига мафтун қилади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Гарчи у ерда икки марта бўлган бўлсам-да, мен қайта-қайта боришни истайдиган шаҳар бу — Варанаси. У бетартиб, аммо сирли шаҳар. Бу ерга вафот этиш ҳамда Ганг дарёси соҳилидаги кремация орқали Сансара ғилдирагидан чиқиш учун зиёратчилар ёғилиб келади», — дейди фотограф.

Фото: AdMe

Уни айниқса, Ҳиндистондаги маҳаллий аҳоли ва уларнинг кундалик турмуш таъсирлантирган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Ерда ўтирадиган псевдосадху, ҳар ерда ҳозир сигирлар, тезюрар тук-туклар (Ҳиндистонда фойдаланиладиган транспорт воситаларидан бири, моторикша деб ҳам аталади), сирли ибодатхоналар, дафн маросими гулханлари ва турфа ҳидлар», — Анастасиянинг ушбу мамлакат билан боғлиқ ёрқин хотираларининг бир қисми саналади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ҳиндистоннинг кичик шаҳарларида одамлар ҳали ҳам табақаланиш тизими асосида ҳаёт кечиради. Варанасида ҳар куни муқаддас дафн маросими ўтказилади. Деҳлининг марказий кўчалари мутлақ тартибсиз. Мумбайдаги харобалар кадрда чиройли, аммо қаровсиз кўринади. Ижодкорни айнан шулар кўпроқ ҳайратлантирган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Мен учун ҳиндларнинг ранг палитраси — чўғ ҳамда тутун ичидаги оловранг ва охра (сариқ ёки қизил тусли бўёқ). Бу худди кўчадаги чанг билан аралашиб, тук-туклар ҳаракатланганида ҳавога кўтариладиган зираворларнинг рангига ўхшайди», — дейди у

Фото: AdMe

Анастасия ўзининг энг севимли фотоларидан бирининг қандай суратга олингани ҳақида айтиб берган: «Рангли тошлардан бунёд этилган пушти шаҳар — Жайпурда олинган ушбу суратни яхши кўраман. Унда кечки тирбандлик кадрга муҳрланган. Шаҳар бўйлаб узоқ сайр қилганимдан кейин дам олиш учун дуч келган бинонинг томига чиқдим. Томда митти ибодатхона турар, бошида боғичи бор одам унинг олдида тош қотганча ибодат қиларди. Мен ўз навбатида унга халал қилмасликка уриндим».

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Анастасиянинг фаолиятида композициянинг аҳамияти катта. У визуал ритм, рангларга урғу бериш, шунингдек, симметрик композициядан, суратларида қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилиш учун эса «учдан бир қисм» қоидасидан фойдаланади. Суратларида биринчи бўлиб асосий қаҳрамон, кейин қолган нарсалар кўзга ташланади.

Фото: AdMe

Дубровина Ҳиндистонда учратган одамлари билан тезда тил топишиб кетган. Унинг фикрича, потенциал модель билан мулоқот қилганда самимий бўлиш ва ҳурмат кўрсатиш жуда ҳам муҳим.

Фото: AdMe

«Ҳиндистонда одамлар билан келишиш осон бўлди. Уларнинг бари очиқ, самимий ва сиз билан танишишни истайди», — дейди у.

Фото: AdMe

Хусусий фотограф сифатида фаолият олиб борадиган Анастасия Дубровина бир-биридан ажойиб суратларни олишда ва бадиий ижод қилишда давом этади.

Энг кўп ўқилган

Қидирув