Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 3 август, сешанба куни мусобақанинг ўн биринчи кунги баҳслари ўтказилади.

Коллаж: «Дарё» / Фото: МОҚ матбуот хизмати

Ушбу кунда ҳам ўзбекистонлик спортчилар бир қанча турлар бўйича баҳсларга киришади. Қуйида 3 август куни баҳсларга киришадиган спортчилар рўйхати ва беллашувларнинг бошланиш вақти (Тошкент вақти билан) келтирилади:

  • 5:00 — Руслан Қурбонов — енгил атлетика, уч хатлаб сакраш;
  • 7:15 — Шаҳобиддин Зоиров — бокс, -52 кг;
  • 8:00 — Элнур Абдураимов — бокс, -63 кг;
  • 8:20 — Рустам Ассакалов — юнон-рум кураши, -87 кг;
  • 13:00 — Райҳона Қодирова — бокс, -60 кг;
  • 15:50 — Акбар Жўраев — оғир атлетика, 109 кг.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!