Самарқанд шаҳрида 3 август куни соат 16:20 ларда Captiva ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Дастлабки маълумотларга кўра, шаҳарнинг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган 4-оилавий поликлиника автотураргоҳида тўхтаб турган Captiva’нинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Вилоят ФВБ хабарига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар соат 16:01 да келиб тушган ва воқеа жойига ёнғин қутқарув экипажи соат 16:06 да етиб бориб, соат 16:13 да ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ

Фото: Самарқанд вилояти ФВБ матбуот хизмати

Ҳолат юзасидан ҳудудий ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.