Ўзбекистон ва дунё бўйлаб 3 август куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Франциянинг Сент-Эньян коммуннасидаги ҳайвонот боғида яшовчи панда эгизак фарзанд дунёга келтирди.

Фото: Getty Images

Жиззах вилояти Зомин тумани Дуоба тоғли ҳудудларида 3 август куни дўл ёғди. Бундан икки кун аввал, 1 август куни соат 10:40 ларда Жушбу ҳудуддаги дала майдонида ёнғин содир бўлганди.

Фото: Telegram

Жакартада AstraZeneca вакцинаси билан эмланиш учун навбатда турган минглаб одамлардан бири. Индонезияда охирги суткада 30 788 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди.

Фото: Shutterstock

Италиянинг «Рома» жамоаси сафига келиб қўшилган Элдор Шомуродов ва жамоа мураббийи Жозе Моуриньо. Клуб ўзбекистонлик футболчини «Женоа»дан 17,5 миллион евро эвазига сотиб олди, шартнома 2026 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фото: Getty Images

Солтбернда (Англия) махфий тўқувчи гуруҳ маҳаллий аҳоли учун шаҳарнинг 160 йиллигига бағишлаб совға тайёрлади.

Фото: Getty Images

Покистоннинг Карачи кўчаларини дезинфекция қилиш ишлари.

Фото: EPA

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпиадада озарбайжонлик курашчи Рафик Ҳусейнов 77 килограмм вазн тоифасида арманистонлик Карапет Чалянга қарши баҳсда бронза медални қўлга киритди.

Фото: EPA

Шотландияда Edinburgh Festival Fringe фестивали бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Буюк Британиянинг Кока оролидаги маёқ устида кўтарилаётган қуёш.

Фото: Getty Images

Шанхайда 18 ёшдан катта аҳолининг 85 фоиздан ортиғи тўлиқ эмланди.

Фото: EPA

Эроннинг янги президенти Иброҳим Раисийга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Фото: EPA

Ёзнинг иссиқ кунида Ироқнинг Дияла дарёсида буқалар подаси билан чўмилаётган болалар.

Фото: AFP

Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашди.

Фото: Getty Images

Берлинда Эроннинг сайланган президенти Иброҳим Раисийга қарши намойишлар бўлиб ўтди.

Фото: EPA

Қатъий локдаун давом этаётган вақтдаги Сиднейнинг сокин кўчалари.

Фото: Getty Images

Карачида вакцина учун навбатда турган покистонликлар.

Фото: Reuters

1988 йилда ҳукумат томонидан ўлдирилгани айтилган эронликларнинг фотосуратлари Берлиндаги канцлер биноси олдига осиб қўйилди.

Фото: Getty Images

Россиянинг Тверь вилоятида содир бўлган бўроннинг оқибатлари.

Фото: «ТАСС»

Фаластинлик ўрта мактаб ўқувчилари Тавжиҳи номи билан танилган якуний имтиҳонларини топширгандан сўнг кўчада байрам қилмоқда.

Фото: AFP

Италиянинг Дифеза Гранде номли ўрмонида бир неча кундан бери ёнғин кузатилмоқда.

Фото: Shutterstock

Новвойхона ишчиси тандирдан янги узилган нонларни олиб кетмоқда.

Фото: Reuters

Янги Зеландиядаги «Вайтакер» стадионида All Blacks регби жамоаси аъзолари машғулот ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Швейцариянинг Локарно шаҳридаги Пиазза Гранде майдонида 74-Халқаро кинофестивалга тайёргарлик бошланди.

Фото: EPA

Канада ғозлари Катта Манчестердаги кўлида.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: