2021 йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 318,5 триллион сўмни ташкил этган — бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга кўпроқ деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Фото: «Дарё»

ЯИМ ўсишига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 1,8 фоиз, саноатда 8,5 фоиз, қурилишда 0,1 фоиз ва хизматлар соҳасида 8 фоиз ўсиш ҳисобига эришилгани қайд қилинган.

Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (14 фоиз), Сирдарё (12,3 фоиз), Тошкент (7,8 фоиз)ва Қашқадарё (7,7 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йилда 1,6 фоизга ўсганди. Шунингдек, Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,8 фоизга ўсишини прогноз қилди. Ўзбекистон эса 2021 йилда иқтисодий ўсишни 5,1 фоизга етказишни кўзламоқда.