Америкалик тадқиқотчилар фил хартумини ёдга солувчи IC 1396А галактикасини суратга олишга муваффақ бўлди. Ҳайратланарли даражада тиниқ суратни Жеймс Вебб номидаги телескоп обсерваторияси томонидан эълон қилинган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Twitter / @NASAWebb

Юлдузлар жамланмасининг сурати инфрақизил нурланишда ишловчи Spitzer космик телескопи томонидан тасвирга олинган. IC 1396А галактикаси Сефей юлдузлар туркумида жойлашган.

«Халқаро филлар куни муносбати билан ‘Филлар хартуми’ туманлигини тақдим этамиз», — дейилади NASA хабарида.

Эслатиб ўтамиз, июль ўрталарида NASA «космик картошка»нинг сурати билан бўлишганди.