Pantone ранглар институти инсонларнинг экологияга бўлган эътиборини жалб этиш ниятида янги кўк-яшил рангининг жилосини тақдим этди. Hope — океанлар ҳолатини яхшилаш умиди рамзи ва маржон рифларини қайта тикланиш тимсоли ҳисобланади, деб хабар беради «Afisha.uz».

Фото: «Afisha.uz»

Мазкур ранг тури коралл рифларини қайта тиклаш бўйича глобал лойиҳани ишга туширган мушуклар учун озиқа ишлаб чиқарувчи Sheba бренди ҳамкорлигида яратилган. 2021 йилда дастурнинг биринчи дастури якунланган — Индонезиянинг Сулавеси ороли қирғоғидаги «Умид» рифлари реставрация қилинган.

«Қалин сув қатлами остидаги денгиз тубини ёдга солувчи тропик кўк-яшил ранг Sheba Hope деб номланган бўлиб, корхона томонидан сувости экотизимининг дастлабки муҳитини қайта тиклаш борасида амалга оширилган нақадар муҳим ҳаракатларни ифода этади. Ёрқин кўк ранг фақатгина маржон рифларида кўриш мумкин бўлган соғлом биохилма-хилликни ва табиатни акс эттиради», — дейилади хабарда.

Фото: «Afisha.uz»

Бренд 2029 йил охирига қадар дунёнинг турли бурчакларидаги 185 минг квадрат метрдан ортиқ маржон рифларини қайта тиклашни режалаштирган. Дастурни YouTube’даги The Film That Grows Coral видеосини томоша қилиш орқали қўллаб-қувватлаш мумкин. Йиғилган маблағларнинг барчасини бренд The Nature Conservancy экоташкилотига топширади.