Ҳуснбузар пайдо бўлишига сабаб бўлувчи маҳсулотлар кўп марта муҳокама қилинган. Лекин уларни бартараф этадиганлари ҳам талайгина. Улар билан қуйида танишиб чиқиш мумкин.

Авокадо

Фото: Cosmopolitan

Ушбу мева витаминларга бой бўлиши билан бирга, тери саломатлиги учун фойдали. Тадқиқотчилар ушбу меванинг хусусиятларини ўрганишда давом этмоқда. Лекин ҳали тўлиқ аниқланганича йўқ. Авокадо таркибидаги C ва E витаминлари ҳуснбузарлар тошишининг олдини олади.

Броколли

Фото: Cosmopolitan

А, B ва К гуруҳ витаминлари терини парвариш қилишда ёрдам беради. Кўпчилик броколлини пиширмасдан истеъмол қилишни яхши кўради. Аммо уни қайнатилган сувда 10 дақиқа димлаб, сўнгра истеъмол қилиш янада фойдалидир.

Анжир

Фото: Cosmopolitan

Магнийга бой мазали мева тери силлиқлаш билан бирга, ёғ безларининг фаоллигини камайтиришга ёрдам беради.

Сули ёрмаси

Фото: Cosmopolitan

Сули ёрмаси ҳам магнийга бой фойдали маҳсулотлардан бири. Шунингдек, ҳамёнбоплиги билан ҳам бошқалардан ажралиб туради.

Жигарранг гуруч

Фото: Cosmopolitan

Клетчаткага бой ушбу маҳсулот терини тозалаш хусусиятига эга.

Балиқ

Фото: Cosmopolitan

Ёғ кислоталари ва уларнинг антибактериал фаоллигини сусайтириш учун балиқ жуда фойдали.

Қовоқ уруғлари

Фото: Cosmopolitan

Қовоқ уруғлари танада рух етишмаслигининг олдини олади ва тери гўзаллиги учун ўз ҳиссасини қўшади.

Қора шоколад

Фото: Cosmopolitan

Антиоксидантлар терига фойда келтириши билан бирга, организмни рух билан таъминлайди.