Ўзбекистон Афғонистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги чодирли лагерга 100 дан ортиқ афғонистонлик қочқинларни жойлаштирди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» лагердаги тиббий марказда ишлайдиган шифокорлардан бирига таяниб хабар берди.

Фото: «Gazeta.uz»

Sputnik Uzbekistan маълумотларига кўра, қочқинлар сони 150 га яқин, улардан 17 нафари аёллар ва болалар.

Жойлаштиришдан олдин уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига текширилган — вирусни юқтирганлар аниқланмаган. Бу одамларнинг яшаш муддати ва кейинги тақдири ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.

Бундан ташқари, агентлик хабарига кўра, Ўзбекистонга самолёт орқали келган 650 га яқин афғон ҳарбийлари маҳаллий ҳарбий полигон яқинидаги ковид-марказига вақтинча жойлаштирилган.

Бундан аввал Германиянинг иккинчи эвакуация самолёти 125 нафар йўловчи билан Афғонистондан Тошкентга учиб келгани ҳамда Тошкент маҳаллий аэропорти Афғонистондан Европа Иттифоқи ва афғонларни эвакуация қилиш жараёни туфайли вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилганди.

Аввалроқ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари Афғонистон билан чегара яқинида қочқинлар учун чодирлар шаҳарчаси қурилаётганини инкор қилган эди.