Аксарият юлдузли жуфтликлар суратга олиш майдончасида танишган ва ҳаёт йўлини боғлаган. Уларнинг бир-бирига кўнгил қўйишига, албатта, суратга олинаётган фильмлар сабабчидир.

Райан Филипп ва Риз Уизерспун

Фото: «Кинориум»

«Шафқатсиз ўйин» фильмида Райан Филипп ва Риз Уизерспун ваъдабоз ва унинг «қурбони» бўладиган содда қизнинг ролини ўйнайди. Фильмни суратга олиш ишлари якунланганда улар нафақат ҳақиқий ҳаётда учрашишни бошлади, балки турмуш ҳам қурди. Бироқ миш-мишларга кўра, бу гўзал жуфтлик Райаннинг муваффақиятга эришолмагани ва у уйнинг асосий даромадчиси бўлмаганлиги сабабли ажралишди. Оддий қилиб айтганда, Райан ичкиликка берилган ва Уизерспун бунга тоқат қилолмаган.

Венсан Кассел ва Моника Белуччи

Фото: Cosmopolitan

Чиройли ва ажойиб сюжетга эга «Хонадон» деб номланган фильм. Эркак сирли равишда ҳаётидан ғойиб бўлган собиқ севгилисини топишга ҳаракат қилади. Ушбу фильмни ҳеч бўлмаганда Кассел-Беллуччи дуэти туфайли томоша қилиш керак. Улар суратга олиш майдончасида учрашди ва кўп йиллар давомида жаҳон кинематографиясидаги энг ёрқин жуфтликлардан бири бўлиб қолди.

Жонни Депп ва Эмбер Хёрд

Фото: «Кинотека»

Бир вақтлар Жонни Депп ва Ванесса Паради биргаликда яшаб, фарзанд ҳам кўрганди. Лекин Жонни Эмбер Хёрд билан «Рим кундалиги» фильмини суратга олиш майдончасида танишди. Ушбу жуфтликнинг оила қуриши шов-шувларга сабаб бўлган бўлса, ажрими ундан ҳам кўра кўпроқ овоза бўлди.

Николь Кидман ва Том Круз

Фото: Cosmopolitan

«Момақалдироқ кунлари» билан яна бир ёрқин жуфтлик – Николь Кидман ва Том Крузнинг романтикаси бошланди. Улар оила қургач, икки нафар фарзанд асраб олди, аммо турмуши ажрим билан якунланди. Маълум бўлишича, уларнинг оиласида келишмовчиликлар бўлган, шунингдек, актёрнинг диний эътиқоди Николга халақит берган.

Жуд Лоу ва Сиэнна Миллер

Фото: Cosmopolitan

Суратга олиш вақтидаёқ қаҳрамонлар ўртасида чинакам муҳаббат пайдо бўлган. Улар ҳам турмуш қурди, аммо бу узоққа чўзилмади. Ҳақиқат шундаки, Жуд биринчи турмушидаги фарзандларини яширган эди. Лекин орадан узоқ вақт ўтмай, улар яна бирлашди. Афсуски, бу сафар ҳам узоққа эмас.

Бред Питт ва Анжелина Жоли

Фото: Cosmopolitan

Бред Питт ва Анжелина Жоли эр-хотин махсус агент ролини ўйнаб, учрашишни бошлади. Миш-мишларга кўра, Питт аввал Энистон билан ажрашган, кейин эса Жоли билан ишқий муносабатда бўлган. Аммо чиройли жуфтлик тўйдан икки йил ўтиб ажралди.

Эндрю Гарфилд ва Эмма Стоун

Фото: «Кинотека»

Актёр Эндрю Гарфилд актриса Эмма Стоунни ўз қаҳрамони сингари нафақат экранда, балки ҳаётда ҳам ўзига тортди. Аммо улар ҳам юқоридаги юлдузлар сингари узоқ вақт бирга бўлмади.

Пенелопа Крус ва Хавьер Бардем

Фото: «Кинотека»

Пенелопа Крус ва Хайвер Бардем Вуди Аллен фильмида ғаройиб жуфтлик ролини ўйнаган, шундан сўнг улар орасида ишқий муносабатлар бошланган. Аммо улар ўз муносабатини одамларга кўз-кўз қилмаган. Ва фақат 2010 йилда, Канн кинофестивалида Хайвер саҳнадан Пенелопага мурожаат қилиб, шундай деди: «Мен сендан қарздорман. Сени жуда қаттиқ севаман». Испанияда улар қироллик жуфтлигига қараганда анча машҳур ва ажабланарлиси шундаки, улар ҳали ҳам бирга!

Женнифер Лопес ва Бен Аффлек

Фото: «Кинотека»

Жуфтлик «Жили» фильмидан сўнг оила қуриш борасида бир қарорга келгач, оммага миллион долларлик пушти олмос узукни кўрсатиб, ўз никоҳларини нишонлади, уларга мухлислар томонидан «Беннифер» лақабини берилган. Аммо тўй тадбирдан бир кун олдин бекор қилинди ва фильм Голливуддаги энг ҳақоратли мукофот – «Олтин малина»ни олди.

Ченнинг Татум ва Женна Дуан

Фото: «Кинотека»

Дам олиш ва чиройли рақсни томоша қилишни истаганлар учун «Олға қадам» – Ченнинг Татум ва Женна Дуанни томоша қилиш тавсия этилади. Жуфтлик 2018 йилда ажрашгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Афсуски, бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Айтишларича, ажралишнинг сабаби — Татумнинг Нью-Йоркка кўчиб, театр билан шуғулланиш истаги бўлган, Женнанинг эса Лос-Анжелесда яхши карьераси бўлган ва унга бу ғоя ёқмаган.