Афтидан, Силвестр Сталлоне қора кунларни бошдан кечирмоқда, чунки унинг режиссёрлик ишлари у хоҳлагандек силлиқ кетмаяпти. Шу кунларда Голливуд актёри Лос-Анжелесдаги ҳашаматли уйини қайта сотувга қўйди ва нархини дарҳол 25 миллион долларга туширди. Шуниси эътиборга лойиқки, йил бошида Шимолий Беверли-Паркнинг нуфузли ҳудудида жойлашган ушбу мулк 110 миллион долларга баҳоланган эди.

Фото: Shutterstock

Турар жойда олтита ётоқхона, бир неча кишилик меҳмонхона, сузиш ҳавзаси, spa-салон, ижодий устахона, голф учун мўлжалланган майсазор, веранда ва саккизта автомобиль сиғадиган гараж бор. Силвестр Сталлоне ҳудуди 1,2 гектар майдонга эга бўлган бу уйни 1998 йилда рафиқаси Женнифер Флавин билан биргаликда сотиб олган.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Бундан ташқари, катта уй кинотеатри, спорт зал ва ҳаво фильтрлаш тизимига эга махсус чекиш хонаси мавжуд. Ҳар бир хонадан шаҳарнинг гўзал манзараси кўриниб туради.

Фото: Shutterstock

Ўрта Ер денгизи услубидаги мазкур уй лойиҳаси устида машҳур меъмор Ричард Ландри ишлаган.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Аввалроқ кино тарихидаги энг муваффақиятли актёр Силвестр Сталлоне эканлиги ҳақида хабар берилганди.