NASA Dragon космик кемаси ёрдамида Falcon 9 ракета-ташувчиси парвозини ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бир кунга кечиктирди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: EPA

«Ноқулай об-ҳаво шароити сабаб SpaceX компаниясининг юкни етказиб бериш борасидаги бугунги миссияси кечиктирилади», — дейилади хабарда.

Ракета парвози 29 август куни Тошкент вақти билан 12:14 да амалга оширилади.

SpaceX компаниясига тегишли Драгон космик кемаси Халқаро космик станцияга CRS-23 миссияси доирасида парвоз қилиб, орбитага илмий тажрибалар учун материаллар, асбоб-ускуна ва экипаж учун бирламчи зарур буюмларни элтиши керак.

Космик кема парвози Флоридадаги Канаверал бурнидан Falcon 9 ракета-ташувчиси ёрдамида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, май ўрталарида Американинг Falcon 9 ракета-ташувчиси 52 та Starlink сунъий йўлдошлари, шунингдек, Capella Space ва Tyvak-0130 компанияларининг иккита сунъий йўлдошлари билан бирга учирганди.