Марказий банк томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Марказий банк

Тангаларни тижорат банкларининг филиалларидан харид қилиш мумкин.

Эсдалик тангаларининг сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.

Фото: Марказий банк

Фото: Марказий банк

Фото: Марказий банк

Spot’нинг ёзишича, мазкур тангалари нархи 30 август куни улар савдога чиққач маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, март ўрталарида Ўзбекистон Марказий банки буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб олтиндан тайёрланган эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари сотувга чиқарганди. Айни вақтда уларнинг нархи 12,7 дан 98,9 миллион сўмгача.

Бундан ташқари, Марказий банк томонидан оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқарилган. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.