Сурхондарё вилояти Бойсун туманида Malibu ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган «КамАЗ»га пневматик тўппончадан ўқ узди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 27 август куни соат 16:34 ларда туманнинг «Шифобулоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида юз беган. М.Д. Malibu’ни бошқариб бориб, шу йўлда ҳаракатланиб кетаётган М.А. бошқарувидаги «КамАЗ» юк машинасига ўзида бўлган пневматик тўппонча билан 2 маротаба ўқ узган.

28 август куни Д.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «б» банди (ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб ёки қўллаб безорилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Пневматик тўппонча, 1 дона магазин ва ўқлар текшириш учун ҳужжатлаштириб олинган.