Хитойда NASA томонидан яратилган Ingenuity’ни ёдга солувчи вертолётни тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Nssc.ac.cn

Хитой Фанлар академияси Космик фанлар миллий маркази (NSSS) сайтида айтилишича, тақдим этилган лойиҳаларнинг барчаси «Марс юзасини тадқиқ этиш калити» ҳисобланади. Ҳаммасидан ҳам Марсда парвоз қилишга мўлжалланган прототип ўзига жалб қилади.

Дрондан ташқари, «Қизил сайёра» юзасини тадқиқ этишга мўлжалланган янги қурилмалар ҳам тақдим этилган. Афтидан, улар ёрдамида Хитой марсолёт ёки бўлажак роверлари жиҳозланади. Гап микроспектрометр, лазер зондлаш тизими ва бошқа ихтиролар ҳақида кетмоқда.

Фото: Nssc.ac.cn

Хитой дронининг ташқи кўринишини Америка Ingenuity’сига ўхшашлиги тасодифий эмас: уларнинг иккиси ҳам битта сайёрани тадқиқ этишга мўлжалланган, бир типли атроф-муҳит шароитида яхши ишлайди.

Таъкидлаш керакки, Ingenuity Марсни забт этишга муваффақиятларга эришмоқда. Яқинда Америка марсолёти сайёранинг янги суратларини юборган.

Аввалроқ Хитой Миллий космик бошқармаси Марсга қўнган «Чжужун» марсоходи томонидан юборилган фотосуратларни эълон қилганди.