Mercedes-Benz компанияси Мюнхенда автомобилни «қўлсиз» бошқариш имконини берадиган янги ихтиросини намойиш этди. CES-2020 кўргазмасида тақдим этилган Vision AVTR концепт-кари намойиш намунасига айланган. Эндиликда автомобиль том маънода BCI технологияси орқали ҳайдовчининг фикрини ўқий олади, деб хабар беради Motor.

Фото: Mercedes-Benz

Vision AVTR қурилмалар панелига ҳар бири маълум функцияга боғланган ёниб турувчи нуқта-белгилар киритилади. Ҳайдовчининг гарданига қотирилган BCI қурилмаси унинг мия фаоллигини қайд этиб, реал вақт режимида бош мия қобиғидаги нейронларни кузатади.

Фото: Mercedes-Benz

Шу орқали қурилма ҳайдовчининг эътибори қайси ёруғлик нуқтасига қаратилганини ҳисоблайди ва автомобилнинг керакли функциясини ишга туширади. «Фикр кучи» ёрдамида айнан қайси функциялар ишга туширилишига ойдинлик киритилмаган.

Фото: Mercedes-Benz

Mercedes-Benz ўзининг ихтиросини овозли ёрдамчи ва МBUХ Hyperscreen мултимедиа тизимидан кейинги машина билан алоқани соддалаштиришдаги муҳим қадам деб атамоқда. Компаниядагиларнинг фикрича, бу имконияти чекланган инсонларга қўл келади.

Фото: Mercedes-Benz

Фото: Mercedes-Benz

Аввалроқ электр энергиясида ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Gelandewagen тақдим этилгани тўғрисида хабар берилганди.