Дунё бўйлаб 13 сентябрь куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги истироҳат боғида гул устида учиб юрган ари.

Фото: Reuters

Германияда бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга қарши эмлаш ҳафталиги бошланди. Суратда: Франкфуртдаги сартарошхона витринаси.

Фото: AP Photo

Москва яқинидаги Шёлково шаҳрида қутқарувчи бўлиб хизмат қиливчи корги ити.

Фото: «ТАСС»

Россиялик теннисчи Данил Медведев Катта Дубулға туркумига кирувчи US open турнири финалида сербиялик Новак Жоковични мағлуб этди.

Фото: Getty Images

Австралиянинг Quinslend шаҳри соҳилидаги Swell ҳайкалтарошлик фестивалида Денжер Дейвнинг «Дамел Ҳирст акулаларни қидирмоқда» деб номланган ҳайкали. Соҳил фестивали яна 65 та турли мавзудаги ҳайкалларни ўз ичига олади.

Фото: Getty Images

Словакияга саёҳат уйиштирган Рим папаси Франциск.

Фото: EPA

Сеулдаги нозикниҳол гуллари фонида селфи қилаётган аёл.

Фото: Reuters

Деҳлида ўтказилган Ганеш Чатури фестивали пайтида сунъий сув ҳавзасидаги фил бошли ҳинд худоси Ганешанинг бути.

Фото: AFP

Индонезияда ўтган йили сув тошқини оқибатида бузилган кўприк қолдиқлари орқали дарёнинг нариги томонига ўтаётган аёл.

Фото: Getty Images

Австралиянинг Виктория штатида 473 та коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланди. Бу штатда сўнгги тўлқиннинг кунлик энг юқори кўрсаткичи.

Фото: EPA

Ғазо секторининг жанубида амалга оширилаётган ҳаво ҳужуми.

Фото: EPA

Волгодонскда «Осмон ҳамма учун» авиация мухлисларининг V Бутунроссия учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

HMS Albion dock кемаси экипажи Лондон қалъаси яқинида қадимий маросимда қатнашмоқда. XIV асрдан бери Темзадан ўтиб кетаётган йирик ҳарбий кемалар ҳимоя эвазига қалъа констеблига бир баррель ром ичимлигини топшириш одат тусига кирган.

Фото: Getty Images

Шанхайга Чангсу тайфуни яқинлашмоқда.

Фото: AP Photo

Бангладешнинг сув босган ҳудудидаги мактабни бамбук кўприк орқали тарк этаётган ўқувчилар.

Фото: Shutterstock

Японияда COVID-19 туфайли фавқулодда ҳолат режими 30 сентябргача узайтирилди.

Фото: EPA

Нью-Йоркдаги Манҳеттен мода ҳафталигида Том Форд ижодини тақдим этаётган модель.

Фото: Reuters

Париждаги «Ғалаба аркаси»нинг тўлиқ кумуш ранг ва кўк матога ўраш ишларини томоша қилаётган аёллар.

Фото: AFP

Нью-Йоркнинг Hudson Yard туманидаги Edge осмонўпар биносининг балконида қуёш ботишини кузатаётган одамлар.

Фото: Reuters

Сан-Паулуда Бразилия президенти Жаир Болсонаро ҳукуматига қарши намойиш.

Фото: EPA

Нью-Йоркда 12 сентябрь, якшанба куни кечқурун ҳар йили ўтказиладиган MTV Video Music Awards 2021 маросими бўлиб ўтди. «Йил клипи» номинациясида бош мукофот америкалик рэпер Lil Nas X’га «Монтеро» қўшиғига ишланган клип учун берилди. «Йил қўшиғи» номинациясида Оливия Родриго «Drivers License» қўшиғи билан ғолиб бўлди. 2021 йилнинг энг яхши ижрочиси унвони Жастин Биберга берилди. Суратда: хонанда Жастин Бибер.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялар: