15 сентябрь куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Кобулдаги қизлар мактабида таълим олаётган ўқувчилар.

Фото: AFP

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ичимлик суви манбаларининг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлаётган иқлим ўзгаришига бағишланган музли ҳайкаллар намойиш этилди.

Фото: Shutterstock

Германиянинг Ломар шаҳрида қовоқларнинг анъанавий чемпионати бўлиб ўтди. Қовоқларнинг ҳажми машҳур «Абдуллажон» фильмидаги эпизодларни эсга солади.

Фото: Getty Images

Тайванда ҳар йили ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар бошланди.

Фото: Getty Images

Словакиядаги Миллий зиёратгоҳига Рим Папаси ташрифи давомида камера учун табассум қилаётган роҳибалар.

Фото: AFP

Актриса ва БМТнинг элчиси Анжелина Жоли Капитолийга ташриф буюриб, аёлларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги қонунни муҳокама қилмоқда.

Фото: AP Photo

Калифорниядаги Секвоя миллий боғидаги ўрмон ёнғинлари.

Фото: AP Photo

Индонезияда бир гуруҳ эколог фаоллар пластик чиқиндилар музейини қурмоқда.

Фото: Getty Images

Булутлар ортидаги қуёш. Хубэй вилояти, Хитой.

Фото: Getty Images

Нью-Йоркдаги Бродвей театрлари пандемиядан кейин қайта очилди.

Фото: Getty Images

Кувайтда коронавирус пандемиясидан кейин биринчи марта ўтказилган ким ошди савдосида харидор томонидан текширилаётган лочин.

Фото: AFP

Испаниянинг жанубидаги Андалусия вилоятида 9000 гектардан зиёд майдон ёнғин туфайли зарар кўрди.

Фото: EPA

Буюк Британияда ҳар йили ўтказиладиган British Пиэ ширинликлар фестивали.

Фото: Getty Images

Покистоннинг Карачи шаҳридаги ҳайвонот боғи ходимлари мамлакатдаги жазирама пайтида ҳайвонларнинг салқинланишига ёрдам бермоқда.

Фото: EPA

«Толибон» байроқлари остидаги АҚШнинг зирҳли машиналар Кобул аэропортида турибди.

Фото: AFP

Непалда муссон мавсумининг тугашига бағишланган Индра Жатра фестивалида қатнашаётган ниқоб кийган раққос.

Фото: Shutterstock

Эфиопия шимолидаги тоғли қишлоқ Амхара яқинидаги ҳарбий.

Фото: AFP

Индонезияда чиқинди йиғаётган отасини кутиб ўтирган бола.

Фото: AFP

Ултра-ортодокс яҳудий Қуддус яқинидаги Байт-Шемеш шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий Малкот маросимида ўтган йилги гуноҳлари учун рамзий жазо сифатида ўз диндошини чарм камар билан қамчиламоқда.

Фото: AP Photo

Нью-Деҳлида уйсиз ва меҳнат муҳожирларини COVID-19 га қарши вакцинация компанияси давомида эмланаётган кекса аёл.

Фото: AP Photo

Рим Папаси Франциск Словакиянинг Шастин Страз шаҳрида очиқ ҳавода оммавий чиқиш қилди.

Фото: «ТАСС»

Аввалги кунларнинг фотогалереялар: