Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1-тур баҳслари 14 сентябрь, сешанба куни старт олди.

Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Янг Бойз» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 13-дақиқасида манкунианлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобни очди. 35-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 66-дақиқада Нгамалё ҳисобни тенглаштирди. Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг 5-дақиқасида Теозон Себацҳо Жесси Лингарднинг қўпол хатосидан фойдаланиб, ғалаба голини урди.

G гуруҳида «Севилья» ўз уйида «Зальцбург»ни қабул қилди. 21-дақиқада Лука Сучич пенальтидан унумли фойдаланиб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 42-дақиқада Иван Ракитич ҳам пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 50-дақиқада Юссуф ан-Несери иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. 1:1 ҳисоби учрашув якунига қадар сақланиб қолди.

Чемпионлар Лигаси

1-тур баҳслари

14 сентябрь, сешанба

«Янг Бойз» — «Манчестер Юнайтед» 2:1

Голлар: 0:1 – 13 Роналду, 1:1 – 66 Нгамалё, 2:1 – 90+5 Себацҳо

«Янг Бойз»: фон Баллмос, Ҳефти, Лаупер, Камара, Гарсия, Мартинс Перейра, Фасснахт, Серро (Себацҳо, 46), Нгамале, Эбишер, Элиа.

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линдельоф, Шоу, Погба, Фред, Бруну Фернандеш (Матич, 72), ван де Бек (Варан, 46), Санчо (Диогу Далот, 37), Роналду (Лингард, 72).

Огоҳлантиришлар: Фасснахт (45), Мартинс Перейра (50), Варан (64).

Четлатиш: Уан-Биссака (35).

«Севилья» — «Зальцбург» 1:1

Голлар: 0:1 – 21 Сучич (пен), 1:1 – 42 Ракитич (пен).

«Севилья»: Буну, Навас, Диэго Карлос, Кунде, Акуня, Ракитич (Рафа Мир, 65), Фернандо, Жордан (Дилэйни, 46), Гомес (Ламела, 58), Сусо (Окампос, 46), ан-Несири.

«Зальцбург»: Кен, Кристенсен, Вебер (Пионтковски, 51), Соле, Ульмер, Сучич, Зайвалд, Камара, Ааронсон, Адееми, Шешко.

Огоҳлантиришлар: Диэго Карлос (12), Зайвалд (15), Эн-Несири (26), Ракитич (66).

Четлатиш: Ан-Несири (50).