Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ситора Фармонова от минишни ўрганмоқда.

Фото: Instagram

Шаҳзода Муҳаммедова «Қалбим чечаги» сериали унинг тақдирида туб бурилиш ясагани ҳақида сўзлаб берди.

16 сентябрь куни хонанда Райҳон Ғаниева туғилган кунини нишонламоқда. Турмуш ўртоғи ва синглиси хонандага аталган дил сўзларини ўз саҳифаларига ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Райҳон туғилган кунини бошқа ҳамкасблари сингари дабдабали эмас, камтарона тарзда оила даврасида нишонлади.

Баҳора Арслонова турмуш ўртоғи ва қизалоғи билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Озода Нурсаидова «Инсон қадри» деб номланган қўшиқ куйлади. Унда хонанда «запрет»га тушган вақтдаги қийинчиликларини куйга солган.

Жавоҳир Зокиров янги сурат билан мухлисларига кўриниш бериб, уни «Армонда қолманг, дўстларим» деб номлади.

Фото: Instagram

«Севимли» телеканалининг «Кутилмаганда» кўрсатувида Муниса Ризаеванинг карра жадвалини билмаслиги маълум бўлди.

Зиёда «Тор кўча» қўшиғи тўрт ҳафта ичида YouTube’да 5 миллион марта томоша қилингани учун мухлисларига миннатдорчилик билдирди.