TikTok ижтимоий тармоғига янги функция қўшилиши эълон қилинди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар беради.

Фото: «Korrespondent.net»

Маълум қилинишича, ушбу функция ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бор фойдаланувчиларни аниқлаб, уларга психологик ёрдам кўрсатади.

Таъкидланишича, ушбу функция фойдаланувчиларга психологик муаммолар билан курашишга ёрдам беради. TikTok мазкур мавзуга оид маълумотни қидирганларни автомат равишда қўллаб-қувватлаш манбаларига йўналтиради.

«Биз фойдаланувчиларимиз ҳақида қаттиқ қайғурамиз ва ҳамиша уларнинг фаровонлигига ҳисса қўшадиган янги усулларни қидирамиз. Мана нима учун одамларга керак бўлганда TikTok’дан осон топиш имконини берувчи қўшимча ишларни амалга оширяпмиз», — дейилган ижтимоий тармоқда.

Бундан ташқари, TikTok ҳазм жараёни билан боғлиқ муаммодан азият чекаётганларни ҳам қўллаб-қувватлайди, дейилади хабарда. Аввалроқ TikTok Facebook’ни ортда қолдириб, бутун дунёда энг кўп юклаб олинган дастурга айлангани ҳақида хабар берилганди.