Совиткич илк бор 1913 йилда пайдо бўлганига қарамай, кўпчилик ҳали ҳам қандай маҳсулотларни унда сақлаш кераклиги, қайсиларини эса қўйишга ҳожат йўқ экани ҳақида маълумотга эга эмас.

Фото: «Домашний очаг»

Авокадо

Хона ҳароратида сақланса, тезроқ етилгани сабаб ҳам совиткичда сақлаш тавсия қилинмайди.

Райҳон, петрушка ва кашнич

Ушбу кўкатларни гул сингари сув солинган идишга қўйган яхши.

Қизил булғори

Таранглигини йўқотиши ва бўшашиб қолиши мумкинлиги сабаб ҳам совиткичда сақламаган маъқул.

Фото: «Домашний очаг»

Бодринг

Совиткичда сақланган бодринг серсув бўлиб қолади. Агар жуда ҳам сақлагингиз келса, қуруқ турадиган контейнерга солиб, кейин совиткичга қўйинг.

Консерваланган маҳсулотлар

Маринадланган бодринг, помидор ва бошқа консерваланган маҳсулотларни совиткичга қўйишга ҳожат йўқ. Шкафда сақласангиз ҳам бўлади.

Пиёз ва саримсоқ

Совиткичда намликни ўзига тортгани сабаб ҳам пиёз ва саримсоқни қуруқ ҳамда қоронғи жойда сақлаш керак. Фақат усти ёпиқ ва ёнида картошка бўлмасин.

Картошка

Совиткичда тез айниб қолиши мумкинлиги туфайли қоғоз пакетга солиб қуёш тушмайдиган ерда сақлаган яхши.

Фото: «Домашний очаг»

Банан

Яхшилаб етилиши учун бананлар хона ҳароратида сақланиши керак.

Мевалар

Таъми ўзгармаслиги учун қуруқ ва қоронғи ерда сақлаган маъқул.

Цитруслар

Алоҳида контейнерда сақланг ва айниганини дарҳол олиб ташланг.

Соуслар

Аччиқ, сояли соуслар ва кетчупни бир ой давомида хона ҳароратида сақласа бўлади. Ейишга улгурмай қолганингиздагина совиткичга қўйганингиз яхши.

Фото: «Домашний очаг»

Ерёнғоқ ёғи

Ерёнғоқ ёғини совиткичдан ташқарида 3 ойгача сақласа бўлади.

Асал

Турли қўшимчаларсиз табиий асал бўлса, совиткичдан ташқарида ҳам сақласангиз бўлади.

Шоколад ва қаҳва

Таъми ўзгармаслиги учун қоронғи ва қуруқ жойда сақлаш керак бўлади.

Бақлажон

Хона ҳароратида бақлажонларни бир неча кун давомида сақлаш мумкин.