Марказий банк 23 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,05 сўмга пастлаб, 10 679,05 сўмни ташкил қилди. Евро 19,16 сўмга пастлаб, 12 525,46 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси 1,40 сўмга кўтарилиб, 10 688,10 сўмни ташкил қилганди.