Булар шунчаки безак эмас, улар ҳам фильмда ўзига яраша аниқ бир вазифани бажарган. Бундан ташқари, фильмлар намойиш этилгач, энг юқори нархларда аукционда сотувга қўйилган.

«Титаник» – «Уммон қалби» маржони

Фото: Pinterest

Фильмдаги машҳур маржон асл нусха эмас: Asprey & Garrad уни ҳақиқатан ҳам фильм учун яратган ва у олмос билан эмас, ҳақиқий сапфирдан фойдаланган. Шундай қилиб, маржон атиги 10 минг долларга тушди. Аммо фақат кейинчалик фильм намойиш этилгач ва томошабинлар кинотеатрларга бостириб кириб, севимли қаҳрамонларининг юзи туширилган футболкаларни сотиб олишни бошлаганда, заргарлар айнан ўша заргарлик буюмларини яратди. Лекин бу сафар 170 қиротли сапфир ва 65 олмос билан ясалди ва хайрия аукционида 2,2 миллион долларга сотилди.

«Жаноблар малласоч аёлларни афзал кўради» – «Барода ойи» сариқ олмосли афсонавий маржон

Фото: Cosmopolitan

Мерилин Монро олмослар қизнинг энг яқин дўсти эканлиги ҳақида куйлабгина қолмай, очиқчасига намойиш этди. Уни пушти либосда ва Гарри Уинстонга тегишли 24 қиротли сариқ «Барода ойи» олмосли афсонавий маржони билан ёддан чиқариб бўлмайди. Суратга олиш пайтида, бу тош, тахминан, 500 ёшда эди, у ҳақда афсона ва ҳикоялар етарлича бўлган. Фильм суратга олингандан кейин яна қандай воқеалар рўй бергани номаълум, лекин бир мунча вақт ўтгач, олмос кимошди савдосида маржонсиз пайдо бўлган ва миллиард долларга баҳоланган.

«Гўзал хоним» – ёқут маржон

Фото: Cosmopolitan

«Гўзал хоним» фильмида Ричард Гир Жулия Робертсга қутичани очиб, уни охирги лаҳзада ёпиб қўядиган саҳнасини кўпчилик эсласа керак. Маълумотларга кўра, бу саҳна аниқ ёзилмаган, лекин актёрларнинг импровизацияси шу қадар жонли ва самимий бўлиб чиқдики, у охирги қисмга киритилди. Қутида француз заргарлик уйи Фред Жоаиллиэр томонидан тайёрланган 23 дона нок шаклидаги ёқут ва олмос сочилган маржон бор эди. Фильмни суратга олиш пайтида маҳсулотнинг нархи 250 минг долларни ташкил этди ва фильмнинг ажойиб муваффақиятидан сўнг унинг нархи 1,35 миллион долларгача ошди.

«Мулен Руж» – олмос маржон

Фото: Cosmopolitan

«Мулен Руж»даги фильмидаги маржон Гиннеснинг рекордлар китобига кино тарихидаги энг қиммат маржонлар рўйхатига киритилган – ижара нархининг ўзи 10 миллион доллар. Қизиғи шундаки, бу маржон Николь Кидманнинг ўзига хос инжиқлигига кўра ўзгартирилган. Дастлаб Swarovskiy кристалли заргарлик буюмлари суратга олиш учун қилинган, лекин актриса уни тақишдан бош тортган. Кейинчалик 134 қиротдан иборат 1308 та олмос Сатин маржон шундай пайдо бўлди. Унинг яратувчиси австралиялик заргар Стефано Кантури маржондан айрилишни истамади ва уни аукциондан олиб, шахсий коллекциясида қолдирди.

«Шамолларда қолган ҳисларим» – Скарлеттнинг дафн маросимида таққан тўғноғичи

Фото: Cosmopolitan

Скарлеттнинг диди ҳақиқатан ҳам юқори бўлиб, у бир вақтнинг ўзида пардадан ҳам кийим тикиши мумкин эди. У шаҳарга пул топиш ва Тарани қутқариш учун борганида, ҳеч кимда муносиб кийим қолмаганлиги учун либосни пардадан тикишга қарор қилади. Либослар дизайнерларининг олдига қийин вазифа қўйилди ва улар бу вазифани уддалади. Қаҳрамоннинг кийимлари ўша давр модасига таъсир кўрсатди. Скарлеттнинг дафн маросим тўғноғичи либослар дизайнери Уолтер Планкеттнинг онасига тегишли.

«Юлдузлар жанги» – Леянинг маржони

Фото: Cosmopolitan

Йўқ, бу маржон фильм учун махсус ишлаб чиқарилган эмас – финляндиялик заргар Бёрн Векстрем буюртмани бажаришга улгурмаган, шунинг учун Лукас Space Silver коллекциясидан бир нечта буюмларни танлаган. Гап шундаки, дизайнер космоснинг катта мухлиси эди ва бу тўпламни «Apolloн 11»нинг Ойга қўнган йилига бағишлаган.

«Сайёҳ» – олмосдан ясалган чокер

Фото: Cosmopolitan

Фильм саҳналаридан бирида бош қаҳрамон Анжелина Жоли олтита нақшин олмос билан қопланган ва олмос барглари билан безатилган ҳашаматли чокерда пайдо бўлади. Бу 1,1 миллион долларлик чокер заргар Роберт Прокоп томонидан қайта ишланган ва Анжелина Жолининг Style of Jolie заргарлик буюмлари тўпламининг асосини ташкил қилган.

«Буюк Гетсби» – олмос бош безаги

Фото: Cosmopolitan

Буюк Гетсби учун Tiffany&Cо заргарлик буюмлари тўпламини яратди. Гап шундаки, 1920 йилларда, фильм воқеаларига кўра, компания гуллаб-яшнаган, шунинг учун даврни қайта тиклашда архивларни йиғиш кифоя эди. Тўпламларнинг энг зўрлари – қаҳрамон Ди Каприо учун абадий севгининг рамзи бўлган узук. Эсда қоларлиси, оқ ва сариқ олмос ҳамда марваридли Савой бош кийими. Мутахассислар унинг нархини, тахминан, 335 минг долларга баҳоламоқда.

«Тиффанида нонушта» –120 марвариддан иборат маржон 

Фото: Cosmopolitan

Энг қимматбаҳо заргарлик буюмлари – Тиффани номи берилган ёрқин сариқ олмосли маржон. У фильм учун махсус яратилган. Томошабинларнинг Одри Хепбёрннинг ингичка бўйнини безатган олмос атиргулли марварид маржони ёдида. У қора либос, баланд соч турмаги ва катта кўзойнак билан бирга тарихда қолди.

«Опа-сингил Болейнлар» – «B» шаклидаги катта маржонли марварид маржон

Фото: Pinterest

Натали Портман тақиб юрадиган заргарлик буюмлари дизайнерларнинг ихтироси эмас. Анна Болейн «B» лотин ҳарфи билан акс этган тақинчоқни жуда яхши кўрарди. Уни бўлажак Англия қироличасининг портретларида кўриш мумкин. Аммо кейинроқ маржон билан нима содир бўлганини ҳеч ким билмайди, балки уни Анна қизи мерос қилиб олган ва ҳозиргача Букингем саройи коллекцияларида сақланмоқда.

«Сумерки» – Белланинг никоҳ узуги

Фото: Cosmopolitan

Infinite Jewelry Cо. картинанинг расмий заргарлик уйига айланди ва Белланинг унаштирув узуги шахсан заргарлик бренди асосчиси Шелли Эштон томонидан яратилган. Айтишларича, унга Стефани Майер ёрдам берган. Натижада олмос билан безатилган улкан викторианча узук ҳосил бўлган. Голливуддаги тематик аукционда узук 16,8 минг долларга сотилди.

«Клеопатра» – Элизабет Тэйлорнинг илон билагузуги

Фото: Cosmopolitan

«Клеопатра» фильми ўз даврининг энг қиммат картиналаридан бирига айланди ва Элизабет Тэйлор суратга тушиш пайтида 60 дан ортиқ кийимларини ўзгартирди. Аммо ижодкорлар заргарлик буюмларини тежашга қарор қилди. Фильмдагиларнинг ҳаммаси буюк маликанинг ҳақиқий коллекцияси асосида яратилган юқори сифатли заргарлик буюмлари. Илон шаклидаги билагузук-соат Элизабет Тэйлорнинг севимли тақинчоғи. Актриса уларни картинанинг бир қисми бўлишини талаб қилди: илон рамзи император тарихида жуда муҳим аҳамиятга эга. Фильм чиқарилишига бағишланган фотосессиядан сўнг соат савдоси кескин ошди.