23 сентябрь куни дунё бўйлаб олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Австралиядаги Перт ҳайвонот боғининг жирафаси Китото ва унинг боласи оммага илк бор кўриниш берди. Жирафа боласи бу турнинг йўқ бўлиб кетишига йўл қўймаслик учун минтақавий наслчилик дастури доирасида туғилган. Ҳайвонот боғи жирафачага ном бериш учун оммавий танлов ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Оренбург вилоятида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар тинчлик миссияси қуролли кучларининг қўшма ҳарбий аксилтеррор қўмондонлиги ва штаб машғулотида ҳарбий камуфляж ускуналарини намойиш қилаётган ҳарбий хизматчилар.

Фото: EPA

Буюк Британиянинг Уорикшир графлигида қўзиқоринлар билан озиқланаётган олмахон.

Фото: Legion Media

Marlow Bird Park’да австралия лорилари қўлини чўқиб олганига реакция билдираётган Германия канцлери Ангела Меркель.

Фото: DPA

Индонезиянинг Депок шаҳридаги кулолчилик ва ҳунармандчилик фабрикасида иш жараёни.

Фото: EPA

Массачусетс штатида болалар никоҳини тўхтатишга чақириш учун штат ҳокимиятига йиғилган келин кийимидаги фаоллар.

Фото: Getty Images

Хитойнинг Сичуань провинцияси Волонг миллий қўриқхонасида жойлашган Шеншупинг пандалар наслчилик базасида дам олаётган панда болалари.

Фото: Reuters

Техасдаги Рио-Гранде дарёсини кесиб ўтган муҳожирлар чегара патруль автобусини тарк этиб, Вальверде гуманитар коалицияси қабулига кетмоқда.

Фото: Getty Images

Данияда 1971 йил 26 сентябрда ҳарбий ҳудудда ташкил этилган Фритаун Кристианиянинг 50 йиллигига бағишланган парадда қатнашаётган одамлар.

Фото: AFP

Баварияда қуёш чиқиши.

Фото: Getty Images

Уругвайнинг асосий сайёҳлик порти 18 ойлик танаффусдан кейин яна туристларни кутиб олиш учун очилди.

Фото: EPA

Миланда мода ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Суратда: Жой Мерибе коллекциясининг намойиши.

Фото: «ТАСС»

Париждаги «Ғалаба аркаси» асли болгар бўлган америкалик рассом Христо Явачев ғояси асосида кул ранг матога ўралди.

Фото: Getty Images

Мадриддаги Колизей театрида 81 ёшли хонанда Тина Тёрнер ҳақидаги «Тина» мусиқий театри пресс-намойиши бўлиб ўтди.

Фото: EPA

Ханой маъмурияти коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун икки ой олдин қўйилган чекловларни енгиллаштирди.

Фото: EPA

Метзнинг Сен-Симфорьен стадионидаги ПСЖ мухлислари.

Фото: EPA

Майамида Гаити қочқинларининг чиқариб юборилишига қарши норозилик намойиши ўтказилди.

Фото: EPA

Панамада COVID-19 пандемияси доирасида чеклов чораларига қарши норозилик намойишлари ўтказилди.

Фото: EPA

Покистон–Афғонистон чегарасидаги Чаман шаҳрининг «Дўстлик дарвозаси» ўтиш пунктида турган юк машинасига маҳаллий бозорга етказиб бериш учун Афғонистондан пиёз ортаётган одамлар.

Фото: Reuters

Гаитидаги Порт-о-Пренс марказидаги кўчаларда патруллик қилаётган полиция ёнида қўлларини кўтариб турган одам. Шаҳар аҳолиси 21 сентябрь куни полиция томонидан одам ўлдирилгандан сўнг катта намойишлар уюштирмоқда.

Фото: AP Photo

Аввалги кунларнинг фотогалереялар: