Қуйидаги фильмлар миллионлаб даромад келтирган, яъни миллионлаб томошабинларга ёққан. Улар орасида сиз кўрмаган фильмлар бўлса, дарҳол томоша қилишни тавсия этамиз.

«Аватар» — 2 847 246 203 доллар

Фото: Cosmopolitan

Фильм сюжети мураккаб эмас: фалаж бўлиб қолган денгиз пиёдасига қизиқарли иш таклиф қилинади. Иш учун бонус сифатида у уч метрли думли тана ва Пандорага хизмат сафари ваъда қилинади. Наъави маҳаллий аҳолиси билан музокара олиб бориш ёки уларни йўқ қилишга қарор қилиш учун корпорация шундай йўл тутишга муҳтож. Аммо воқеалар ривожи соддалигига қарамай, «Аватар» инқилобий лойиҳага айланди. Ижодкорлар кинематогарфиянинг ўлгани ҳақидаги барча гап-сўзларга нуқта қўйиб, 3D технологиясига янги ҳаёт бағишлади. Тўғри, буни Кемерон ўйлаб топгани йўқ, лекин у шу мақсадни ўз жамоаси олдига қўя олди.

«Қасоскорлар: Финал» — 2 797 501 328 доллар

Фото: Cosmopolitan

Ёвузлик худоси Танос «Қасоскорлар» жамоасининг ярмини чангга айлантиргандан сўнг, дунё қасос олинишини кутиб музлаб қолди. Фильмнинг биринчи расмий трейлери YouTube канали тарихида биринчи марта 4 соатдан камроқ вақт ичида миллиондан ортиқ лайк тўплади. Дастлабки кунларда фильм бир нечта рекордларини ўрнатди: энг тез йиғилган 1 миллиард доллар (5 кун), дунё бўйича дам олиш кунлари йиғилган энг катта йиғим (1,2 миллиард доллар), IMAX форматидаги дунё бўйича дам олиш кунлари тўпланган энг катта маблағ (91,5 миллион доллар), 3D форматдаги дам олиш кунлари тўпланган энг катта пул (540 миллион доллар).

Кутилганидек, фильм аввалида дўстларининг ўлимидан ёки шахсий муаммолардан омон қолган қаҳрамонларнинг чалкашликлари ва умидсизликларини кузатиш мумкин. Аммо кейинроқ ҳамма жасорат топиб, ёвузликни охиригача жазолаш учун олтита Абадият тошини йиғишга киришади. Сюжет давомида жамоадаги барча иэрархия бир неча бор такрорланади: бир нечта кутилмаган ҳодисалар, таъсирли дақиқалар.

«Титаник» — 2 201 647 264 доллар

Фото: Cosmopolitan

«Титаник» фильми (1997) ўз даврининг энг қиммат кино лойиҳаси бўлган ва ҳозиргача энг кўп даромад келтирган учта фильмдан бири бўлиб турибди, томошабинлар эса уни ҳалигача севиб томоша қилишади. Мy Heart Will Go On қўшиғини ким ҳам билмайди ёки «Мен дунёнинг шоҳиман» жумласини ким ҳам бақириб айтмаган дейсиз? Охирги саҳнада йиғламаганлар топилмайди ҳам.

«Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши» — 2 068 455 677 доллар

Фото: Cosmopolitan

Жорж Лукаснинг тахминига кўра, янги авлодни қизиқтириши керак бўлган мазкур трилогия охир-оқибат барчани қизиқтириб қўйди. Албатта, эски мухлислар севимли қаҳрамонларини ва севимли дунёларини учун фильмни кўришди, шу билан бирга, болаларини ҳам ўзларига эргаштиришди. Сирли олий етакчи Сноук ва унинг ўнг қўли Кайло Рен бошчилигидаги Биринчи Орден империянинг изидан бориб, бутун ҳокимиятни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, тақдир ёш қиз Рей ва Финнинг биринчи орденли собиқ ҳужумчисини империя билан уруш қаҳрамонлари — Хан Соло, Чевбакка ва генерал Леяга юзлаштиради. Улар биргаликда Биринчи Орден билан курашиб, ҳаммани қутқариши керак.

«Қасоскорлар: Абадият жанги» — 2 048 359 754 доллар

Фото: Cosmopolitan

Қасоскорлар ва уларнинг иттифоқчилари дунёни битта супер қаҳрамон бардош бера олмайдиган турли хил хавфлардан ҳимоя қилишда давом этар экан, космосдан янги таҳдид пайдо бўлади: Танос. Танос шунчаки ёвуз эмас, унинг олий мақсади бор — Коинотни аҳоли кўпайишидан қутқариш, бунинг учун эса одамларнинг ярмини йўқ қилиш керак. Айнан шу ерда «Қасоскорлар» бунинг олдини олишга ҳаракат қилишади.

«Юра даври дунёси» — 1 670 516 444 доллар

Фото: Cosmopolitan

1993 йилда динозаврлар бирданига дунёни эгаллаб олишди. Улар тўсатдан ҳаётга қайтгани йўқ, балки Стивен Спилберг ниҳоят узоқ вақтдан бери давом этган ғояни — Майкл Крихоннинг трисератапс, велоцираптор, апатозавр ва брахиозаврлар боғи ҳақидаги романини суратга олишини бошлади. Аммо узоқ танаффусдан қайтган паркдаги динозаврлар янада ақлли, шу боис ҳам махсус эффектлар янада кучайтирилган. Фильм қаҳрамони Крис Праттни эса жуда оғир вазият кутиб турибди.

«Қирол шер» — 1 657 870 986 доллар

Фото: Cosmopolitan

Барча даврларнинг энг яхши мультфильми асосида фильм суратга олинди. Ижодкорлар асл нусхага жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишди, улар шунчаки барча ҳайвонлар: шерлар, чиябўрилар ва бошқа тирик мавжудотларни жонлантиришди. Уларнинг реализми бироз қўрқинчли, шунинг учун ҳам танқидчилар (ва томошабинлар) уни руҳсизлиги учун танқид қилишган. Лекин бу ерда фикр руҳнинг йўқлигида эмас, балки тез ривожланаётган технологияларда, деган фикр ҳам бор.

«Қасоскорлар» — 1 518 815 515 доллар

Фото: Cosmopolitan

«Қасоскорлар»нинг биринчи қисмини барча томоша қилиши керак. Гарчи  комиксларни ёқтирмасангиз ҳам, улар сизга кулгили туюлса ҳам. Ҳатто дунёни қутқарадиган, костюм кийган қаҳрамонлар сизни хафа қилса ҳам. Шунчаки улар ўзига хос бўлгани учун. Давомини кўришингиз шарт эмас, бундай ҳаяжон кейингиларида бўлмайди.

«Форсаж 7» — 1 515 255 622 доллар

Фото: Cosmopolitan

Эҳтимол, бу фильмлар ўнталигидаги энг бемаъни фильмдир, лекин айни пайтда жуда машҳур картина ҳам. Шафқатсиз Вин Дизель, шовқинли двигателлар, машиналар, кескин бурилишлар... Тўғри, у 2013 йилда автоҳалокатда вафот этган «Пол Уокернинг охирги фильми» сифатида экранга чиқди. Хуллас, ҳаммаси одатдагидек — пойгачилар жамоаси ёвузлик билан тўқнаш келишади, бу сафар ёвузлик ролида — марҳум Оуэн Шоунинг укаси Декарт.

«Музюрак 2» — 1 450 026 933 доллар

Фото: Cosmopolitan

Мультфильмнинг давоми биринчисидек ҳаяжонли бўлмади, лекин у касса қилиш бўйича кўпроқ даромад келтирди. Анна, Элза, Кристоф, унинг содиқ буғуси Свен ва ҳеч қачон тушкунликка тушмайдиган қорбола Олаф шинам Арендел қироллигини тарк этиб, хавфли сафарга — шимолга боришга мажбур бўлади. Фильм ижодкорлари мазкур картина сюжетига кўпроқ сеҳр берди, аммо биринчи қисмни хитга айлантирган асл сюжет ўзгариб кетди. Лекин иккинчи қисм ҳам томоша қилишга арзийди.