Марказий банк 24 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё» / Нигора Аълоева

Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,05 сўмга пастлаб, 10 670 сўмни ташкил қилди. Евро 18,09 сўмга пастлаб, 12 507,37 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси 9,05 сўмга пастлаб, 10 679,05 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси қаторасига иккинчи кун пастлади.

Маълумот учун, 2021 йилнинг дастлабки 8 ойи давомида 1 АҚШ доллари учун сўм алмашув курси 10449–10683 сўм оралиғида тебраниб, йил бошидан бери 2 фоизга қадрсизланди.