Apple корпорацияси шу кунгача 2 миллиард дона iPhone смартфонларини сотган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Асймcо агентлиги таҳлилчиси Гораций Дедиунинг ҳисоблашича, корпорация икки миллиардинчи iPhone’сини бир неча кун олдин сотган. Шу билан бирга, Apple буни оммага эълон қилганича йўқ.

«Рақамлар бу қадар катта бўлгач, таъсирчанлик камаяди», — дейди Дедиу. Унинг сўзларига кўра, 2 миллиард дона смартфон сотилгани ҳақида гапириш миллиардинчи қурилма сотилганини эълон қилишчалик қизиқарли эмас.

Шунингдек, у Apple узоқ йиллардан буён iPhone’нинг бошланғич нархини 400 доллар атрофида сақлаб келаётганига эътибор қаратган, бироқ қурилма учун белгиланган нархлар оралиғида ҳар қачонгидан кўра кенгроқ.

Унинг фикрича, савдоларнинг ўсишига фойдали кредитлаш ва Trade-in дастурлари хизмат қилмоқда, бундан ташқари, чака савдо трафиги кўплаб мамлакатларда коронавирус чекловларини енгиллашгани сабаб ортмоқда.

Дедиунинг қайд этишича, iPhone иккиламчи бозордаги энг машҳур смартфон ҳисобланади, бунга унинг сифати ва талабгорлиги сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, Apple компанияси миллиардинчи iPhone’ини 2016 йилда сотган эди.