Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ирода Дилроз Жамол ва Элизабет исмли келин-куёвларнинг тўйларида хизматда бўлди. Келин британиялик бўлса-да, тўйда ўзбек миллий либосларини кийган.

Таниқли актёр Муҳаммадали Алиевнинг онаси вафот этди.

Фото: Instagram

Аҳад Қаюм Жавоҳир Зокировга «эшаклар ҳақидаги эртакнинг учинчи қисми» учун пул тўлади.

Озода Нурсаидова 5 октябрь куни янги қўшиғига ишланган клипни тақдим этади.

Клипда Феруза Норматова, Ситора Фармонова, Камила Гимандинова ва раққоса Паризода суратга тушмоқда.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева, Шоҳруххон ва Зиёда илк марта биргаликда куйлади. Қўшиққа клипмейкер Ҳабибулло Набиев томонидан клип суратга олинмоқда.

Даврон Кабулов Озодбек Назарбеков қўлидан «Шуҳрат» медалини қабул қилиб олди.

Фото: Instagram

Марҳум қизиқчи Обид Асомовнинг қизи Наргиза отасини хотирлар экан, отаси ҳаётларга бу дамларнинг қадрига етиб, падари бузруквори дийдорига тўйиб қолишни тавсия қилди.

Каниза фолловерларига янги образда кўриниш берди.

Фото: Instagram

Шаҳзода Муҳаммедова Италияга модалар намойишига жўнаб кетди. Актриса ўзининг 4 миллион фолловери бўлган аккаунти блоклангани боис қизи Милананинг саҳифасидан алоқага чиқмоқда.

Актриса ҳозирда турмуш ўртоғи ва қизалоғи билан Рим ва Милан шаҳарларида саёҳат қилмоқда.

Рихситилла Абдуллаев ўғли билан Туркияда тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Ҳамдам Собиров мусофирликда юрган ўзбекистонликларга атаб қўшиқ куйлади.

Ситора Алимжонова агар эркак киши бўлиб туғилганида футболчи бўлар эди.

Фото: Instagram

Зарина Низомиддинова «Айлама озор» деб номланган янги қўшиғини мухлисларига тақдим этди.

Муқаддас Саъдуллаева хейтерларига мурожаат қилиб, «лабини тинч қўйишларини» сўради.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов Париж шаҳридан фолловерларига кўриниш берди.