Netflix стриминг сервиси америкалик қўшиқчи Бритни Спирс ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг биринчи трейлери билан бўлишди. Картина «Briney vs Spears» («Бритни Спирсга қарши») номини олган, деб хабар беради Esquire.

Фото: AP Photo

Лойиҳа қўшиқчининг ўз отаси Жеймининг васийлигига қарши курашишга бағишланган. Трейлерда, шунингдек, қўшиқнинг июнь ойидаги суддаги нутқининг аудиосини ҳам эшитиш мумкин. Ўшанда у биринчи омма олдида отаси уни ишлашга, литий ичишга мажбур қилаётгани ва ҳомиладор бўлишига рухсат бермаётгани сабаб ундан васийлик ҳуқуқини олиб қўйишни сўраган.

Ҳужжатли фильмга «Олтин нархи: америкалик гимнастикачининг можароси» (гимнастика бўйича АҚШ терма жамоасининг шифокори Ларри Нассернинг қилмишлари ҳақида) ва «Сени севаман, энди ўл» (ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳиятига таъсири ҳақида) каби картиналари билан танилган Эрин Ли Карр режиссёрлик қилади.

Фильм премьераси 28 сентябрь санасида — Жейми Спирсни васийликдан четлатиш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги суд эшитувидан бир кун олдинга режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Бритни Спирс ва унинг отаси ўртасидаги суд жараёнлари бир неча йилдан буён давом этиб келади. Қўшиқчи 2008 йил руҳий касалхонага тушганидан буён отасининг васийлигидан қутулишга уринади. Айни вақтда Жейми қизининг шахсий муносабатларидан тортиб молиявий аҳволигача бўлган ҳаётининг барча жабҳаларини назорат қилади.