Марказий банк 27 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, долларнинг расмий курси 19,94 сўмга пастлаб, 10 650 сўмни ташкил қилди. Евро 9,52 сўмга пастлаб, 12 497,85 сўм бўлди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси 9,05 сўмга пастлаб, 10 670 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси қаторасига учинчи кун пастлади.

Маълумот учун, 2021 йилнинг дастлабки 8 ойи давомида 1 АҚШ доллари учун сўм алмашув курси 10449–10683 сўм оралиғида тебраниб, йил бошидан бери 2 фоизга қадрсизланди.