24 сентябрь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Шимолий Ирландияда сураткаш Қироллик Ольстер қишлоқ хўжалиги жамиятининг ҳар йили ўтказиладиган Balmoral кўргазмасида себрайт кумуш хўрозини суратга олишга уринмоқда.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Милтон-Кинс шаҳрида 71 ёшли фуқаро олти ғилдиракли робот-курьер — Starship’дан буюртма қилинган товарларни қабул қилмоқда. Бу роботлар буюртмаларни етказиб бериш учун маҳаллий супермаркетда ишлатилади.

Фото: Getty Images

Эрон ҳудудининг бир қисмида коронавирус чекловлари олиб ташланди ва одамлар одатдаги турмуш тарзига қайтишни бошлади.

Фото: EPA

Буюк Британиялик теннисчи US Open чемпиони Эмма Радукану Лондондаги LTА миллий теннис марказига табассум билан қайтмоқда.

Фото: Getty Images

Сочида ўтказилаётган Формула-1 Россия Гран-присида Aston Martin пойгачиси Себастьян Феттелнинг балетига пит-стопда хизмат кўрсатиляпти.

Фото: Reuters

Таиланднинг бешта провинциясида коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари орқада қолаётгани сабаб мамлакатни чет эллик сайёҳлар учун қайта очилиш режалари кечиктирилди.

Фото: EPA

Депортациянинг олдини олиш учун Мексика чегарасига қайтиб келган АҚШдан бошпана сўраган муҳожирлар вақтинчалик лагерда футбол ўйнамоқда.

Фото: Reuters

Исроил босиб олган Ғарбий Соҳилнинг Хервон шаҳридаги тўқнашувлар пайтида фаластинлик болани ҳибсга олган Исроил аскарлари.

Фото: Reuters

Англиянинг Одли Энд шаҳридаги боғбонлар ҳар йил ўтказиладиган олма фестивалига тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: English Haritage

Дунё бўйлаб Apple’нинг янги — iPhone 13 смартфони ва гаджетлари сотуви бошланди. Суратда: Компаниянинг Пекиндаги расмий дўкони.

Фото: «ТАСС»

Кейптаунда баҳорги регата (эшкакли, елканли ёки моторли қайиқларда туркум пойгалардан иборат спорт мусобақалари) бўлиб ўтди. Ҳозирда Жанубий ярим шарда баҳор фасли.

Фото: EPA

Каракаслик болалар «Эл-Қуиломбо» маҳалласидаги уй томида уяли телефон ўйнамоқда.

Фото: AP Photo

Сан-Себастьян кинофестивалида қатнашиш учун келган Жессика Частейн.

Фото: AP Photo

Россия Ички ишлар вазирлигининг Узоқ Шарқ юридик институти Владивосток филиалининг 27 нафар биринчи курс курсанти қасамёд қабул қилди.

Фото: «ТАСС»

Кутилаётган кучли ёмғир олдидан Испаниянинг Толедо шаҳрига тушаётган ёруғлик нури.

Фото: EPA

Ўт ўчирувчилар Калифорниядаги Секвойя боғида содир бўлган ёнғинлардан кейин дарахтларни совитишда давом этмоқда.

Фото: EPA

Хитойнинг Чонгкинг шаҳридаги ҳарбий касб-ҳунар коллежида машғулотларда қатнашаётган ўқувчилар.

Фото: Getty Images

Бутун сайёра бўйлаб эко-фаолларнинг «Келажак учун жума кунлари» глобал акцияси бўлиб ўтди. Берлиндаги тадбирга Грета Тунбергнинг ўзи ташриф буюрди. Бутун дунё фаолларининг талаби — глобал ҳароратни 1,5 даражага пасайтириш бўйича зудлик билан чоралар кўриш.

Фото: EPA

Калифорнияда ботаётган қуёш фонидаги Лонг-Бич аэропортига яқинлашаётган самолёт.

Фото: Getty Images

Соғлиқни сақлаш ходимлари Нью-Деҳлида иш шароитининг ёмонлиги ва иш ҳақининг пастлиги сабабли ҳукуматга норозилик билдирди.

Фото: EPA

Англиянинг шимоли-шарқий соҳилида Уитли кўрфазидаги Сент-Мэри денгиз майоғи ортидан қуёш чиқиши.

Фото: PA

Аввалги кунларнинг фотогалереялар: