16:52, 25.09.2021 // 16708

Кристен Стюарт малика Диана образида: «Спенсер» фильмининг илк расмий трейлери тақдим қилинди

Мухлислар лойиҳа постери ва Кристен Стюартнинг Диана образидаги бир-иккита кадрнинг ўзинигина кўрганига қарамай, «Спенсер» картинаси аллақачон одамлар оғзига тушиб улгурди. Ва ниҳоят фильмнинг илк расмий трейлери эълон қилинди.

Фото: People Talk

«Спенсер» картинасида Диананинг шаҳзода Чарльз билан муносабатларига аллақачон дарз кетиб, ажрашиш арафасида тургани, яъни 1991 йилдаги воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади.

Фото: People Talk

Пабло Ларраинанинг картинасидаги воқеалар Рождество байрами вақтида Сандрингем саройида кечади. Сюжетга кўра, турмуш ўртоғининг хиёнат қилаётганидан шубҳаланган Диана «қироллик ўйинлари»ни яхши билган ҳолда охиригача боришга тайёр бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Кристен Стюартдан ташқари фильмда Тимоти Сполл, Салли Хокинс ва Шон Харрис ҳам суратга тушади. Кинолентанинг премьераси 2021 йилнинг 5 ноябрида бўлиб ўтиши мўлжалланган.

Энг кўп ўқилган

Қидирув