Тожикистонда 25 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 02:56 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Хабар берилишича, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 137 километр жануби-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 5 километр чуқурликда, магнитудаси 3,8 баллга тенг бўлган.

Ерости силкинишлари кучи Фарғона вилояти Бешариқ туманида 3 баллни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг жанубида 11 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:51 да зилзила содир бўлганди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 33 километр шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,6 га тенг бўлган. Ўшанда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази зилзила Ўзбекистонда сезилмаганини таъкидлаган, бироқ ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар, хусусан, Тошкентда яшовчилар зилзилани сезганини маълум қилганди.