Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Полосон» МФЙда жойлашган пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 27 сентябрь куни соат 13:27 да Олтиариқ тумани «Полосон» МФЙ, Марғилон кўчасида жойлашган пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:35 да етиб бориб, соат 14:00 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 14:34 да батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.