12:54, 28.09.2021 // 26272

Жанубий Корея ҳар бир сайёҳни ҳайратлантира оладиган мамлакат эканлигини исботловчи суратлар

1998 йилда Осиёнинг кўплаб мамлакатларида даҳшатли инқироз кузатилган. Жанубий Корея аҳолиси эса бу инқироздан қутулишига ёрдам берган. Фуқаролар мамлакатининг Халқаро валюта фонди олдидаги қарзини ҳеч бўлмаганда бир қисми қоплаш учун ўз олтинларидан воз кечган. Акцияда 3,5 миллион корейс иштирок этган ва атиги 2 ойда ўз хоҳиши билан топширилган қимматбаҳо металлар 227 тоннани ташкил қилган. Бу воқеа корейс халқининг ҳатто кундалик ҳаётда ҳам нақадар якдил эканига яққол исбот бўла олади. Ўзига хос тартиб ва қоидаларга эга мамлакат билан боғлиқ тушунчага эга бўлишга ёрдам берадиган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: Travel Ask

Тиш ювиш чўткаси учун мукаммал порция чиқариб берадиган дозаторли тиш ювиш пастаси.

Фото: Travel Ask

Авиачиптанинг орқа томонида учиш йўлагига қандай етиб бориш мумкинлигини кўрсатувчи аэропорт харитаси бор.

Фото: Travel Ask

Итлар учун кўрсатув.

Фото: Travel Ask

Лапша сотиладиган автоматлар.

Фото: Travel Ask

Ҳовлида бўяш ишлари бўлаётгани учун плёнка ёпилган автомобиллар.

Фото: Travel Ask

Жанубий Кореядаги поездларда янги туғилган итлар ҳақида кўрсатув намойиш қилинади.

Фото: Travel Ask

Кийимга оқмаслиги учун таглиги бор музқаймоқ.

Фото: Travel Ask

Тортлар пластик пичоқ, шам ва гугурт билан билан бирга сотилади.

Фото: Travel Ask

Ансан шаҳрида ҳар 500 метрда йўловчилар ва ёмғирдан панага ўтиш учун махсус дам олиш зоналари ўрнатилган.

Фото: Travel Ask

Сеул супермаркетларидан биридаги ҳожатхона қоғози ассортименти.

Фото: Travel Ask

Телефонидан бошини кўтара олмайдиганлар учун қурилган йўлка.

Фото: Travel Ask

Маҳаллий Starbucks’да қаҳва қуйқалари боғбонлар фойдаланиши учун тўпланади.

Фото: Travel Ask

Жанубий Кореяда туғилиш кўп эмаслиги ҳисобига мактаб ўқувчилари сони жуда ҳам кам. Шу сабаб ҳам ўқишни билмайдиган бувилар учун мактаб эшиклари ҳамиша очиқ.

Фото: Travel Ask

Туманда мушук борлиги ва эҳтиёт бўлиш кераклигидан дарак берувчи белги.

Фото: Travel Ask

Ўз-ўзини тозаловчи йўллар.

Фото: Travel Ask

Карантиндаги одамларга ҳукумат томонидан топширилган пакет.

Фото: Travel Ask

Телефоннинг симсиз қувватлаб олиш имкони берувчи қуёш батареяли ўриндиқ.

Фото: Travel Ask

Метро вагонидаги кутубхона.

Энг кўп ўқилган

Қидирув