Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида жойлашган икки қаватли савдо марказининг ертўласида ёнғин юз берди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса ҳақида хабар Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 30 сентябрь куни соат 15:34 да хабар келиб тушган. Шунга кўра, воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:40 да етиб бориб, ёнғин соат 16:17 да ўраб олинган ва соат 16:29 да ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бундан аввал Андижондаги боғчалардан бирининг ҳудудида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ёнғин қурувчиларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида келиб чиққан.