Денгиз мавжлари, шафақ ва гўзал манзарани томоша қилиб, роҳат ҳиссини туйиш имконини берувчи уйлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Вилла Леопольда (Франция) 750 миллион

Фото: Cosmopolitan

Леопольда вилласи француз риверасининг мовий қирғоғига кўрк бағишлаб туради. Дунёдаги энг қимматбаҳо хусусий уйлардан бири Бельгия қироли Леопольда II (тўғрироғи унинг қайлиғига) учун қурилган. Қўрғон майдони 2000 квадрат метрни ташкил қилади. 14,2 гектарли ботаника боғига нақд 50 нафар боғбон қарайди. Деворлари қаймоқранг мармар билан қопланган қасрнинг ичи тилла штофдан ишланганини кўриш мумкин. Деворларни эса ойна ва суратлар безаб туради. Хоналар ичида кам учрайдиган дарахтлардан ва қимматбаҳо матолардан тайёрланган мебель борлигини кўриш мумкин. Уйда 14 та ётоқхона мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз рангида жиҳозланган. Ташриф буюрганлар ёғочдан ишланган кутубхонани кўриши ёки узун зинапоя бўйлаб Ўрта денгизнинг соҳилига тушиши мумкин.

Hearst Mansion (Лос-Анжелес) 165 миллион доллар

Фото: Cosmopolitan

Hearst қасри Калифорниядаги Тинч океан соҳилида жойлашган. Майдони 6750 квадрат метрни ташкил қиладиган уйнинг бир деразасидан қуёш, бошқасидан денгиз, учинчисидан эса тоғ кўриниб туради. Ўртасида 110 хонали катта уй мавжуд бўлган турар жойнинг ҳудудида театр, аэропорт ва дунёдаги энг катта хусусий ҳайвонот боғи бор. Ташқи томони турли архитектура услубида интерьер ичи эса медиа магнат бутун умри давомида тўплаган санъат асарлари ҳамда антикварлар билан безатилган. Рим ҳовузи «Нептун» ҳашаматга яққол мисол бўла олади. Унинг четини қадимги Рим фонтани ҳамда Мисрдан олиб келинган устун ва ажойиб ҳайкаллар безаб турибди. Сайқал учун олтин билан нақш берилган шишали плиталар ишлатилган.

Razor Residence (Калифорния) 117 миллион доллар

Фото: Cosmopolitan

Тинч океан соҳилидаги майдони 11000 квадрат метрни ташкил қиладиган бино бетон ва шишадан ишланган. Архитектурасидан ташқари, гўзал табиат бағрида экани ҳамда шаршарали ҳовуз ва очиқ террасанинг мавжудлиги янада ўзига хос кўринишига сабаб бўлади. Ойнанинг катталиги ички ҳудудни кенг бўлиб кўринишига ҳисса қўшади. Шафақдан то тонг отгунича, қуёш нурларининг турли интенсивлиги туфайли хоналарнинг ёритилиши ва «кайфияти» ўзгариб туради. Бундан ташқари, доимо денгиз мавжларидан баҳра олиш имконияти ҳам мавжуд.

Lemperle Residence (Калифорния) 95 миллион доллар

Razor Residence

Тинч океан соҳилида жойлашган Қуёш (Lemperle) деб номланувчи хусусий резиденция «американча орзу»нинг яққол тимсоли ҳисобланади. Ёғоч, шиша ва бетондан ишланган мазкур бино ултра хай-тек услубида яратилган. Уни қурган бинокорнинг мақсади бино ва табиат ўртасидаги чегарани йўқ қилишдан иборат бўлган. Панорама ойналаридан океан тўлқинлари, гўзал манзара кўриниб туради. Ўзига хос терраса кишини ўзига жалб қилмай қолмайди. Ёнғоқ дарахтидан ясалган мебель уйни безаб туради. Аксессуарлар, ҳайвонлар териси ва авангард расмлар дизайннинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Muraka villa (Мальдив ороллар) 15 миллион доллар

Фото: Cosmopolitan

Дунёдаги илк сувости вилласининг номи «маржон» деб таржима қилинади. Лаккадив денгизининг тубида 9 кишига мўлжалланган икки қаватли вилла, юқоридаги уйлардан арзонроқ эканига қарамай, нон-хау планида етакчилик қилади. 2018 йилдан буён ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлган Мурака беш юлдузли меҳмонхонани эсга солади. Катта меҳмонхонадан Ҳинд океани кўриниб туради. Сувдан 5 метр чуқурликда сув ўтказмайдиган модуль ўрнатилган. Унда эса аквариум технологияси қўлланган: девор ва шифтари шаффоф жой мавжуд. 180 даражадаги гумбазлар эса акрилдан ишланган. Ётоқхона, меҳмонхона ёки ванна хонасида денгиз ҳайвонларини томоша қилса бўлади. У ерга лифт ёки айланали зинапоя билан тушиш мумкин. Ташриф буютувчилар учун керагидан ортиқ имкониятлар яратилган масканда тунаш учун кунига 30 минг доллар тўлаш керак.