2021 йил бошида Шри-Ланка узоқ вақт локдаундан сўнг саёҳатчилар учун чегараларини очди. Жанубий Осиёдаги бу орол – гўзал чой плантациялари, қадимий ибодатхоналар харобалари, пляжлар, ўрмонлар, ажойиб ошхона ва бошқа кўп нарсалар билан сайёҳларни ўзига жалб қиладиган ҳақиқий жаннатга қиёсланади. Қуйидаги фотосаёҳат орқали Шри-Ланкадаги замонавий ҳаёт ва у ерда кўриш мумкин бўлган мўъжизаларни томоша қилиш мумкин.

Фото: AdMe

Балиқ овлаш – Шри-Ланкада анъанага айланган деса ҳам бўлади. Орол пляжларининг узунлиги 1300 километрдан ошади ва қирғоқ чизиғи жуда хилма-хилдир. Бу ерда балиқ овлашнинг энг машҳур усули – тўр ташлаш. Унинг бир учи қирғоққа, иккинчиси қайиқнинг ён томонига маҳкамланади.

Фото: AdMe

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бундан 150 йил олдин Шри-Ланкада 30 мингга яқин фил яшаган. Афсуски, XXI аср бошларида бу рақам 5 баробарга камайди. Жонзотларни сақлаб қолиш учун оролда бир нечта йирик миллий боғлар ташкил этилган.

Фото: AdMe

Сигирия – тош тепалик денгиз сатҳидан 370 метр баландликда жойлашган. Бу жой XV аср олдин Кассапа ҳукмдори қалъа қурдирганидан буён машҳур. Унинг кириш жойи қояга ўйилган улкан шер шаклида бўлган, лекин шу пайтгача фақатгина панжалар сақланиб қолган. Сигирияда, шунингдек, дунёдаги энг қадимги фавворалар ҳам жойлашган.

Фото: AdMe

Шри-Ланкадаги кокос дарахтларининг сони чой буталари билан таққосланади. Пальма ўрмонлари оролнинг деярли бутун ҳудудини қамраб олади, фақатгина бундан совуқроқ тоғлар ва уларнинг этакларидан ташқари. Пальма дарахтлари қаерда бўлса, кокос ёнғоғи тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи белгилар қўйилган.

Фото: AdMe

Коломбо – Шри-Ланкадаги энг катта шаҳар. Агар яшил тоғларга саёҳат қилиш ёки қумли пляжда дам олишни режалаштираётганлар бўлса, ёрқин таассурот олиш учун бир неча кунни жонли Коломбо шаҳрида ўтказиш лозим.  Бу шаҳар Жанубий Осиёдаги асосий портлардан биридир. Қадимги ибодатхоналар бизнес марказ ва гавжум магистрал йўллар яқинида жойлашган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Тўққиз устунли кўприк Элла ва Демодара темир йўл вокзали ўртасида жойлашган ва минтақанинг асосий диққатга сазовор жойидир. Бу кўприкнинг баландлиги, тахминан, 30 метр. У 100 йил олдин Британия мустамлакачилиги даврида қурилган. Катта тузилмани яратиш учун металл эмас, балки тошдан фойдаланилган.

Фото: AdMe

Балиқ овлаш – бу Шри-Ланка балиқчиларининг минг йиллар давомида амал қилиб келган амалиёти. Махсус қўйилган дарахтлар туфайли улар қайиқлар етиб бўлмайдиган жойларда – оролнинг саёз қояли қирғоғида балиқ овлаши мумкин. Балиқчилар қирғоқ бўйлаб кичик-кичик дарахт танасини жойлаштиради, уларга кўтарилиб, балиқ тутади.

Фото: AdMe

Шри-Ланка – сайёҳлар мамлакати, шунинг учун ибодатхона ва қалъа харобалари ҳудудига кириш пул. Полоннарува – мамлакатнинг Ўрта асрлар пойтахти, у бугун тарихий ёдгорлик ҳисобланади. Пиёда ёки велосипедда шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш ва ҳар дақиқада қизиқарли нарсаларни топиш мумкин.

Фото: AdMe

Х асрдан кўпроқ олдин Шри-Ланкада мавжуд бўлган Полоннарува қироллиги ғайриоддий меъморий услуби билан танилган. Ўтган асрнинг бошларида археологлар Полоннарува шаҳрининг қадимий биноларини қазиш ишларини якунлади ва бугун у ер сайёҳлар учун очиқ. Ватадаге услубининг асосий хусусиятлари – тош ўймакорлиги ва устунлар.

Фото: AdMe

Агар Шри-Ланкага бориш имкони бўлса, шинам портли Галле шаҳрига ташриф буюриш мумкин. Унга португалияликлар томонидан асос солинган, лекин кўп қисмини голландлар қурган. Галле ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу одатий Европа шаҳрига ўхшайди: тарихий марказда христиан черковларини, Голландия қалъасини, ғайриоддий маёқни ва пиёдалар учун тор кўчаларни кўриш мумкин.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Бошқа ҳеч бир давлатда тўйга келин-куёв шунча кўп дўстларини таклиф қилмаса керак. Бир неча йил олдин Шри-Ланка ҳатто жаҳон рекордини ўрнатган: тўйда 100 дан ортиқ келиндугона ва 30 га яқин куёвжўра қатнашган. Бу ерда тўйларнинг аксарияти миллий услубда ўтказилади: келин кўк, олтин ёки оқ тўй сари, куёв эса ҳашаматли кашта тикилган мул андума кийимида бўлади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Шри-Ланка 1972 йилгача европаликлар Сейлон ороли деб атаган чой плантациялари билан машҳур. Бу мамлакатда чой ҳамма жойда ўстирилади: водий, тоғ ёнбағирлари ва ҳатто қирғоқда ҳам. Чой баргларини йиғиш билан фақат аёллар шуғулланади. Уларнинг кўпчилиги кунига 20 килограммгача ҳосил йиғади.

Фото: AdMe

Анурадхапурадаги Абхаягири гумбази 2 минг йил олдин қурилган. Бу Шри-Ланкадаги энг бебаҳо тарихий ёдгорлик. Бу улуғвор иншоотни қуришга буйруқ берган қирол Валагамба уни буддавий издошлари зиёратгоҳига айлантирди. Юз йиллар олдин Абхаягири гумбази Шри-Ланканинг қадимий пойтахтидаги будда монастрининг бир қисми бўлган.

Фото: AdMe

Шри-Ланкадаги энг катта этник гуруҳ – сингаллар. Бу халқ ўз мусиқаси билан машҳур. Анъанавий сингал оркестри 5 турдаги асбобдан иборат бўлиб, улар орасида зарбли чолғулар асосий рол ўйнайди. Шу билан бирга, қўшиқларда инструментал компонент устунлик қилади. Шри-Ланкада анъанавий рақслар гатабер, як-бер, довул ва тамматтам ноғоралари ҳамроҳлигида ижро этилади.

Фото: AdMe

Жая Шри Маха Бодхи – инсон томонидан экилган энг қадимги тирик дарахт. Бу милоддан аввалги 288 йилда Шри-Ланкада экилган фикус. Бугун одамлар Анурадхапурага муқаддас дарахтни кўриш учун ташриф буюради. Шри-Ланка қадимий ёдгорликлар, ҳайратланарли манзаралар ва пляжларга тўла. Маҳаллий аҳоли ота-боболари каби оддий ва бахтли ҳаёт кечиради: балиқ овлаш, чой етиштириш ва кокосдан овқат тайёрлаш. Агар Шри-Ланкага ташриф буюриш имконига эга бўлмасангиз, умид қиламизки, фотосуратлар сизга бу ажойиб мамлакат гўзаллигидан баҳраманд бўлишга имкон беради.