Нью-Йоркда ҳайратланарли диққатга сазовор янги маскан — шиша полга эга 305 метр баландликдаги томоша майдончаси пайдо бўлди, деб хабар беради Esquire.

Фото: Legion Media

Summit One Vnderbilt номини олган томоша майдончаси Манхэттен марказидаги Мидтаун осмонўпар биносида жойлашган. Уни Kohn Pedersen Fox архитектура фирмаси ишлаб чиққан бўлиб, лойиҳа қиймати 3,3 миллиард долларни ташкил этади.

Фото: Legion Media

Ташриф буюрувчилар учун майдонча расман 21 октябрь куни очилади.

Фото: Legion Media

Аттракцион 1200 фут баландликда (364 метр) очиқ террасани ўз ичига олган бўлиб, унга шаффоф лифтда кўтарилиш мумкин. Лифт 305 метр баландликни 42 сонияда босиб ўтади. Ҳар бир лифтнинг майдони 8,3 квадрат метрни ташкил этади, бу шиша полга эга дунёдаги энг тез юрар лифт ҳисобланади.

Фото: Legion Media

Томоша майдончасининг «Левитация» номли бўлимида япониялик рассом Яёи Кусаманинг «Булутлар» номли кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Фото: Legion Media

Шунингдек, минорада Kenzo Digital номи билан танилган ҳайкалтарошнинг «Ҳаво» инсталляциясини учратиш мумкин.

Фото: Legion Media

Шиша полга эга томоша майдончаси осмонўпар бинонинг охирги тўрт қаватини эгаллаган.

Фото: Legion Media

Минорадан Нью-Йоркнинг ақл бовар қилмас гўзаллигини томоша қилиш мумкин.

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

One Vanderbuilt осмонўпар биноси 2020 йилнинг сентябрида очилган эди. У 77 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 427 метрни ташкил этади.

Аввалроқ Лондонда 35 метрли баландликда Sky Pool номли шаффоф тубга эга бассейн очилгани тўғрисида хабар берилганди.