Ижодкорларнинг қанча ҳақ олиши кўпчилик учун қизиқ. Ҳар йили хориж киноюлдузларининг йиллик даромадлари оммага эълон қилинади, аммо ўзбек ижодкорларининг даромадлари ҳақидаги маълумотлар сир сақланади. Аслида, уни ошкор этишнинг ёмон томони йўқ. Гонорар ижодкорнинг меҳнатига яраша тўланадиган ҳақ ҳисобланади. Ўзбек киносининг таниқли режиссёрлари билан мулоқотда бўлиб, бугунги кундаги энг талабгир актрисалар ва уларнинг кунлик гонорар миқдорини ўрганишга қарор қилдик.

Фото: Дурдона Тўлаганова архивидан

Дурдона Тўлаганова  –  «Журналист», «Севги», «Шукрона», «Сенсиз» сериаллари ва «Кореялик келин», «Ожиза», «Айрилиқ», «Йўқотилган жаннат», «Ҳижрон» фильмларининг режиссёри:

  1. Дилноза Кубаева;
  2. Раъно Шодиева;
  3. Нигора Каримбоева.

Фото: Дилшод Аҳмедов архивидан

Дилшод Аҳмедов – «Виждон азоби», «Фитна», «Сабоқ», «Омонат» ва «Жумбоқ» сериллари режиссёри:

  1. Дилноза Кубаева;
  2. Асал Шодиева;
  3. Райҳон Уласенова.

Фото: Руслан Мирзаев архивидан

Руслан Мирзаев – «Снайпер», «Ёндиради, куйдиради», «Фарҳод ва Ширин», «Жодугар» фильмлари ва «Юраклар жанги» сериали продюсери:

  1. Лола Йўлдошева;
  2. Асал Шодиева;
  3. Райҳон Уласенова.

Фото: Шавкат Комилов архивидан

Шавкат Комилов – «Комила», «Синглим», «Айбсиз айбдор» фильмлари ва «Залолат», «Мазлумлар» сериаллари продюсери ва режиссёри:

  1. Дилноза Кубаева;
  2. Зарина Низомиддинова;
  3. Асал Шодиева.

Фото: Умид Хусанов архивидан

Умид Хусанов – «Дайди қизнинг дафтари» сериали режиссёри:

  1. Дилноза Кубаева;
  2. Зарина Низомиддинова;
  3. Шаҳзода Матжонова.

Режиссёр ва продюсерларнинг фикрларини умумийлаштириб, ҳозирги кунда энг талаб юқори бўлган актрисалар ва уларнинг гонарар миқдори қанчалигини билишга ҳаракат қилдик.

1. Дилноза Кубаева – инжиқ ва масъулиятли ижодкор. У сериалларда суратга тушишни ёқтирмайди. Унинг кунлик гонорар миқдори 500—700 АҚШ долларини ташкил этади.

2. Асал Шодиева ижодий таклифларни қабул қилишда партнёрларнинг кимлигига алоҳида эътибор беради. Унинг инжиқ ва қайсарлигини инобатга олмаганда, у билан ишлаш мароқли. Актрисанинг кунлик гонорар миқдори тахминан 500 АҚШ долларини ташкил этади.

Фото: Instagram / @asalshodieva

3. Зарина Низомиддинова – атрофдагилар кайфияти билан ҳисоблашишларини истайдиган актриса. У учун пул унчалик аҳамиятга эга эмас. Шу боис, вазиятга қараб гонорар миқдорини камайтириши ёки ошириши мумкин. Унинг кунлик гонорари тахминан 300—500 АҚШ долларини ташкил этади.

Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

4. Шаҳзода Матчонова – ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, суратга олиш майдончасида ёниб ишлайдиган актриса. Унинг гонорар миқдори 300—500 АҚШ долларини ташкил этади. Аммо кейинги пайтларда у фақат клипларда суратга тушмоқда. Актриса йирик лойиҳаларда иштирок этишни истамаяпти.

Фото: Instagram / @shahzodamatchanova

5. Райҳон Уласенова – маҳоратли ва ўз ишига масъулият билан ёндашадиган ижодкор. Унинг кунлик гонорар ҳаққи 250—300 АҚШ долларини ташкил этади. Фақат актрисанинг бўш вақтини топиш ниҳоятда мушкул. Чунки унинг тўй-хизматларидаги гонорари бундан анча қиммат.

Фото: Instagram / @raykhonulasenova_official

6. Раъно Шодиева – очиққўнгил актриса ҳеч кимни хафа қилишни истамайди. Дебютант режиссёр ва продюсерларни ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Шу боис, унинг гонорар ҳаққи ҳақида аниқ рақамларни айтиш мушкул. Ўртача гонорари кунига 200 АҚШ долларини ташкил этади.

Фото: Instagram / @shodiyevarano

7. Нигора Каримбоева – талабчан ва барчадан профессионалликни талаб қиладиган ижодкор. Унинг кунлик гонорар ҳаққи 200 АҚШ долларини ташкил этади.

Фото: Instagram / @nikarimbaeva

8. Феруза Норматова, Шаҳзода Муҳаммедова, Дурдона Қурбонова — бу ёш актрисаларнинг кунлик гонорари 100-150 АҚШ долларини ташкил этади.

Мазкур рўйхатдан актриса Юлдуз Ражабова ҳам ўрин эгаллаши керак эди. Чунки у ҳам ўзбек кино санъатидаги энг қиммат актрисалардан бири ҳисобланади. Актриса сўнгги йилларда хусусий киностудиялар билан ишламаяпти ва сериллардан тушадиган таклифларни рад этмоқда.