Парижда бўлиб ўтган 36-автомобиллар фестивалида мутахассислар энг чиройли автомобиллар ўртасида танлов ўтказди. 2021 йилда экспертлар 16 та йўналиш бўйича транспорт воситасини баҳолаган. Биринчи ўрин қиймати 4,6 миллион доллар турадиган Bugatti Bolide гиперкарига топширилди, деб хабар беради Motor.

Bugatti Bolide

Фото: Bugatti

Гиперкарлар йўналиши бўйича ғолиблик учун Mercedes-AMG One, GMA T.50, Bac Mono 2 ва Bugatti Bolide ўзаро курашди. 40 нусхада чиқарилган Франциянинг тажрибавий моделга ҳакамлар ҳайъати энг юқори баҳони берган. 1600 от кучини тақдим этишга қодир саккиз литрли W16 двигатели, шунингдек, шаклини ўзгартиришга қодир ҳаво панжаралари ва автоматик ўт ўчириш тизими билан жиҳозланган гиперкар нархи 4,6 миллион долларни ташкил этади.

Bugatti Bolide

Фото: Bugatti

Renault Morphoz

Фото: Renault

Энг чиройли суперкар йўналиши бўйича биринчилик Maserati МC20’га насиб этди. Унга Lamborghini Sian, Ferrari Portofino M ва Aston Martin v12 Speedстер рақиблик қилган. Мутахассислар концепт-карлар орасидан Tesla Cybertruck, Renault Morphoz ва GFG Style Bandini Dora’ни танлаган. Экспертлар томонидан энг чиройли футуристиc автомобиль дея Mercedes-Benz Vision ABTR тан олинган. Шоу-карлар рейтингида эса биринчилик Audi Q4 e-tron Sportback’ка насиб этди, у BMW i4, Nissan Z Proto ва Reanult Megani E-Vision’ни ортда қолдирган.

Maserati МS20

Фото: Maserati

Mercedes-Benz Vision ABTR

Фото: Mercedes-Benz

Энг чиройли интерьер бораида биринчиликни кутилмаганда Honda э ихчам электрохетчеки қўлга киритган. Энг яхши экстерер дизайнери сифатида Hyundai Prophecy концепти учун Санг Юп Ли тан олинган.

Audi Q4 e-tron Sportback

Фото: Audi

Honda E

Фото: Honda