Британиянинг The Times журнали саёҳат қилиш мумкин бўлган дунёнинг 29 та маскани рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон мазкур рейтингда бешинчи поғонани эгаллаган, деб хабар беради «Afisha.uz».

Фото: «Afisha.uz»

Журнал версиясига кўра, Ўзбекистоннинг ўзига хослиги «Буюк ипак йўли давридан бери сақланиб қолган жаҳон даражасидаги меъморчилиги» ҳисобланади. Тошкент бой музейлари ва совет даврига оид бинолари билан алоҳида қайд этилган. Самарқанд — «кўк плиталар билан қопланган ва дунёнинг қадимий мўъжизаси» бўлган Регистон ансамбли билан эътироф этилган.

Фото: «Afisha.uz»

Шундан сўнг Бухорога таъриф берилган бўлиб, у «унинг чўл рангига мос келадиган каламин рангли хира кўчалари» ҳақида сўз боради, «1,5 минг йиллик тарихга эга Хива архитектураси шу қадар яхши сақланганки, блокбастер учун осонликча фонга айланиши мумкин».

Аввалроқ Марказий Осиё давлатлари АҚШ фуқаролари учун саёҳат қилиш тавсия этилмаган мамлакатлар рўйхатига киритилган эди. Рўйхатда, хусусан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Россия, Хитой, Сингапур, Эрон, Бразилия, Аргентина, Мозамбик, Чад, Косово, Кения ва Танзания каби давлатлар бор.