Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида кўтарма кран қулаб тушди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Фото: Самарқанд ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 13 октябрь куни соат 14:30 ларда Каттақўрғон шаҳрининг Улуғбек Барноев кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйларни қуришда фойдаланилаётган кўтарма кран транспорти юк оғирлигини кўтара олмай қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида кран ҳайдовчиси 1991 йилда туғилган Н.Т. шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.