Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов

Фото: «Mehrob.uz»

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ушбу вазифага тайинланди.

Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Минор» жоме масжиди имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Бундан аввал Ўзбекистон Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайлангани ҳақида хабар берилганди.