Ўзбекистондаги масжидлар сони 2096 тага етди, дея хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита.

Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Қишлиқ» ҳамда «Бешгумбаз» жоме масжидлари рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилган.

Маълумот учун, Қашқадарё вилоятидаги масжидлар сони 184 тага етди.

Бундан аввал Сурхондарёда «Домулло Маҳмуд» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилгани, Ўзбекистон Қозоғистонда 5 минг ўринли янги масжид қураётгани, Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайлангани тўғрисида хабар берилганди.