Республика Гидрометеорология маркази 21—22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

Ҳаво ҳарорати 10-13 даражага, 21 октябрда кундуз куни 8-13 даража илиққача, 22 октябрда кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.

21—22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳафта ўрталаридан ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғиши ҳақида «Ўзгидромет» аввалроқ огоҳлантирганди.