Тошкент шаҳридаги «Минор» ва «Мирза Юсуф» («Бодомзор») масжидларига янги имом-хатиб тайинланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Маълум қилинишича, 21 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтказилган пойтахт имом-хатиблари йиғилишида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаси ҳам юклатилди.

Шу кунга қадар «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидаги «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

Бундан аввал Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайлангани ҳақида хабар берилганди.