21:58, 22.10.2021 // 37483

«Тиниб-тинчимаган одамлар нималарни ўйлаб топишмайди-я?» Нидерландиядаги ҳаётнинг ўзига хослигини ифодаловчи суратлар

Илғор технологиялардан энг биринчиларда бўлиб фойдаланиладиган лолалар мамлакати — Нидерландияга бежиз Европанинг Японияси деб таъриф берилмайди. Аҳолининг қулайлиги ҳамма нарсадан устун турадиган мамлакат билан боғлиқ маълумотлар кишини лол қолдириши аниқ, дея ҳикоя қилади AdMe.

Супермаркетлардаги персонал сканерлар

Фото: AdMe

Дўконларда харид амалга оширганда кассадаги вақтни тежаш учун персонал сканерлардан фойдаланса бўлади. Савдо залининг кираверишида жойлашган унча катта бўлмаган девайсни аравачаларга ўрнатса ҳам бўлади. Пештахталардаги маҳсулотларни олиш билан ундаги штрих кодни сканерга кўрсатиш керак. Барча керакли нарсаларни олгандан кейин тўловни ҳам ушбу сканерда амалга оширса бўлади. Бунинг учун банк картасини сканерга кўрсатиш кифоя. Яна бир бошқа вариант ҳам бор. Бунинг учун телефонингизга махсус иловани юклаб олиб, маҳсулотларни телефон камераси орқали сканерласа ҳам бўлади.

Велосипедчилар учун чиқинди қутиси

Фото: AdMe

Қулай экани сабаб ҳам Нидерландияда велосипеддан кенг фойдаланилади. Велосипедлар ҳаракатланадиган йўлларнинг четида эса тезликни пасайтирмасдан туриб улоқтириш имконини берувчи чиқинди идишлари ўрнатилган.

Пластиксиз маҳсулотлар сотиладиган дунёдаги биринчи дўкон

Фото: AdMe

Нидерландиядаги супермаркетлардан бирида 700 мингдан ортиқ пластик бўлмаган маҳсулот ўрин олган бўлим бор.

Қўриқхоналарда ҳўкизларни учратиш мумкин

Фото: AdMe

Қўриқхона бўйлаб сайр қилганда йўлдан ҳўкизларнинг чиқиб қолиши Нидерландия учун табиий.

Ҳаракатланадиган поезд учун автоювиш шохобчаси

Фото: AdMe

Бир неча йил аввал Нидерландияда соатига 20 км тезликда ҳаракатланаётган поездни чиннидек тоза қилишга мўлжалланган автоювиш шохобчаси ишга туширилган. Экологик ва анча тежамкор ҳисобланган ушбу шохобчада ювиш учун оддий совундан фойдаланилади. Жараён, дарҳақиқат, поезд ювилиши керак ёки йўқлигини текширадиган компьютердаги тизим орқали бошқарилади.

Майонезли картошка фри

Фото: AdMe

Нидерландияда майонездан ҳам ва фритсаус — қовурилган картошка учун соусдан ҳам фойдаланилади. Майонезнинг ёғи 80 фоизни ташкил қилса, фритсаусда 25 фоиз экани ҳисобига ушбу соус ҳам арзон, ҳам фойдали ҳисобланади.

Баланд каравотлар

Фото: AdMe

Нидерландиядаги хонадонларда жойлашган каравотлар, асосан, баланд бўлади. Гап шундаки, бола туғилгач, туғуруқхоналарда бир неча соатдан кейин жавоб бериб юборилади. Шундан кейин ёш она ҳамшира ёллашига тўғри келади — ушбу хизмат суғуртанинг ичига кириб кетади. Аммо ўзига яраша талаб ҳам бор: ҳамширага қулай бўлиши учун каравотлар маълум баландликда бўлиши керак. Агар ундай бўлмаса, баландлатадиган махсус восита сотиб олишга тўғри келади.

Митти автомобиллар

Фото: AdMe

Аслида ногиронлар учун мўлжаллаб ишлаб чиқарилган машиналар кейинчалик Амстердамнинг тор кўчалари учун ҳам қулай деб баҳоланган. Унчалик кўп ёқилғи сарфламагани ва икки электр билан ишлайдиган моделлар борлиги эса талабнинг янада ортишига сабаб бўлган. Ихчам бўлган ушбу машиналарни велосипед йўлида ҳайдаса ҳам бўлади.

Ўзига хос ечим 

Фото: AdMe

Жамоат жойида вандализм (маданий ёдгорликларни оёқости қилиш)нинг олдини олиш ва ёш ҳамда уйсизлар дераза остида ухламаслиги учун ғиштлар қиррали қилиб терилади. Бироқ маҳаллий аҳоли бундай усулларни маъқулламаган ҳолда муаммоларни бошқача ҳал қилишга чақиради.

Шкафдан хўжалик блоги ўрин олади

Фото: AdMe

Бир қанча хонадонлардаги шкафларда қувурлар, ҳисоблагич, қурилма ва модемлар жойлашади.

Пишлоқ ва тухум сотиладиган автоматлар

Фото: AdMe

Нидерландияда маҳаллий фермерлар воситачиларга алоҳида маблағ сарфламаслиги учун пишлоқ ва тухум сотадиган автоматлар ўрнатилади. Бунда фермер кўпроқ пул топиб, супермаркетдагидан камроқ маблағ сарфлайди, маҳсулотлар эса ҳамиша янги бўлади.

Узлуксиз йўлаклар

Нидерландиядаги тротуарлар катта йўлга уланиб кетган бўлади. Аксарият ҳолларда автомобиллар яққол кўзга ташланадиган «зебра»лар ва ҳатто «стоп» белгисини кўрганда ҳам тезликни камайтирмайди. Узлуксиз йўлкалар дизайни эса ҳайдовчиларни секин ҳаракатланишга мажбур қилади.

Амстердамдаги катта ойналарнинг тепасида илгак бор

Фото: AdMe

Бу арқонни илиб, мебелларни уйга олиб кириш ва ундан олиб чиқиш учун махсус ўрнатилган. Уй зиналари одатда ингичка экани сабаб мана шундай усул ўйлаб топилган.

Йўллардаги автоматлаштирилган устунлар

Фото: AdMe

Бундай ҳаракатланадиган йўл устунлари шаҳар марказларидаги транспорт ҳаракатларини назорат қилиш учун ўрнатилган. Шаҳар автобуси ҳаракатланаётган вақтда пастга тушган устун, бошқа вазиятларда йўловчи ва велосипедчилар бемалол ҳаракатланиши учун машиналар учун йўл топади.

Қозиқоёқ устига қурилган уйлар

Фото: AdMe

Тупроқнинг ҳаддан ортиқ юмшоқлиги сабаб уйлар ер остига 12 метрдан кўпроқ ичкарига киритиладиган ёғоч ва бетон қозиқоёқларга қўйилади.

Каналлар четида тўсиқ бўлмайди

Фото: AdMe

Каналлар унчалик чуқур бўлмайди, аҳолининг аксарияти сузишни билади. Бундан ташқари, каналлар ҳудуди бўйлаб одатда йўлкалар бўлмайди. Унча катта бўлмаган бундай ерларга кўпинча машиналар қўйилади.

Қуёшли йўл ва батареялар

Фото: AdMe

Нидерландияда об-ҳаво, асосан, булутли эканига қарамай, деярли ҳар бир уйнинг томига қуёш батареялари ўрнатилган. Қолаверса, айнан ушбу мамлакатда қуёш батареяли дунёдаги илк велосипед йўли ташкил қилинган. У Солароуд ёки «Қуёшли йўл» деб номланади. Солароуд йўлларни ёритиш, транспорт воситалари ва электромобиллар учун электроэнергия билан таъминлайди.

Кассада навбат кутилса

Фото: AdMe

Нидерландиядаги супермаркетларда 4 кишидан ортиқ киши навбатда турса ва дўкондаги қолган кассалар очиқ бўлмаса, саватчага солинган маҳсулотлардан бири бепул берилади.

Ҳожатхоналарда сочиқ

Фото: AdMe

Жамоат ҳожатхоналарида қоғоз сочиқ ўрнига матолисидан фойдаланилади. Қўллар артилганидан кейин ўша қисми автоматик равишда пастга тортилади. Фойдалангандан кейин ушбу қисми ювилиб, дезинфекцияланади ва қайта ишлатилади.

Лолаларнинг келиб чиқиши

Фото: AdMe

Пиёзининг 70 фоизи Нидерландия билан боғлиқ бўлса-да, лолалар илк бор XVI асрда Усмонлилар империясидан келтирилган. Нидерландияда лолалар ҳар йили апрель ойининг ўртасидан май ойининг биринчи ҳафтасигача гуллашни бошлайди.

Энг кўп ўқилган

Қидирув